3:10

Рад этишни қайтариб олиш

MP3

Narrator 1 «Чунки Худонинг инъомлари ва даъвати ўзгармасдир» (Рим 11:29)

Ассалому алайкум қадрли тингловчи дўстлар. Сиз Исо Масиҳ шогирдларидан бири Яҳудо Раббидан воз кечиб, иккинчиди Бутрус «Уни танимайман», — дея тонганини яхши биласиз. Бу икки киши икки ҳил йўл тутди. Бири пулга ўчлигидан, Исо Масиҳни пулга алмаштирди ва шунга яраша жазосини олди. Иккинчиси эса Исо Масиҳга бўлган муҳаббати туфайли Олийруҳоний ҳовлисигача келди. Аммо уни ҳам жазолашларидан қўрқиб, Ундан тонди. Кейин эса қилган ишидан пушаймон бўлиб, тавба қилди.

Бугунги гувоҳлик ҳам юқорида айтилган воқеаларга ўхшаб кетади. Бу воқеа 16 асрнинг ўрталарида давлат ҳам одамлар ҳам бир қолибга тушиб қолган, епископлар томонидан кўп ўзгартиришлар киритилган Масиҳийлик дини ҳукмронлик қилган пайтлар эди. Ўшанда ҳам Худованднинг ҳақиқий хушхабарига ишонадиган, унга кўра ҳаёт кечирадиганлар бор эди.

Narrator 2 Шундайлардан бири Жеймс Аббей эди. Ëш ва фақат Худога умид боғлаган бу йигитча, диний уламоларнинг таъқибларидан қочиб юрарди. У қаерга бормасин, кимнинг уйида тўхтамасин, кишиларга ҳақиқий Хушхабарнинг қандайлигини тушунтириб беришга уринарди. Бир сафар эҳтиётсизлик қилиб, қўлга тушиб қолди.Уни Норвич ҳудуди Епископи олдига олиб келишди. Унга одамларни белгиланган диндан узоқлаштиришга, давлатга ва Епископга қарши чиқишга ундаётгани учун қамоқ ва ўлим жазоси билан таҳдид қилишди. Унга ўйлаб кўриш учун вақт беришди. Қамоқхонада Епископнинг барзанги кишилари уни калтак ва бошқа турли хил азоблар билан сийлашди. Охирида Епископнинг ўзи келиб, агар ўз эътиқодидан қайтиб Епископга эргашадиган бўлса, қамоқдан озод қилиб, яна ундан ташқари пул мукофоти берилишини айтди.

Narrator 1 Йигитча оғриқ зўридан Епископнинг айтганларига рози бўлди. Уни қамоқдан озод қилишди. Қамоқдан ташқарида яшар экан йигитчанинг виждони уни тинч қўймади. У Раббий Масиҳни рад этганидан жуда пушаймон эди. Унинг қилган иши Худога хуш келмаганини биларди. Шунда у яна Епископнинг олдига борди. Жеймс қўлидаги пулни унинг олдига отиб юборди-да: «Мен сенинг гапингга кириб, энг Олий Зот Худовандимни ҳафа қилдим. Қайтариб ол ифлос пулларингни. Мен ҳеч қачон Худодан, Исо Масиҳдан ва танлаган йўлимдан қайтмайман» — деди.

Епископ ва унинг барзангилар уни яна имондан қайтариш учун, ўз измиларига солиш учун турли ҳил ҳийлаларни, қийноқларни қўллаб кўришди. Уни бир неча бор ҳушсиз ва ўлар даражага келтиришди, бироқ Жеймс бу сафар имонидан қайтмади.

Narrator 2 Уни муқаррар ўлим кутиб турганини биларди. Фақат уни қай тарзда ўлдиришларини билмасди. Ўлимидан икки кун олдин уни ўтда куйдириб ўлдиришларини билиб қолди. Шунда ҳам унинг қалби ҳотиржам эди. У энди виждони ва Худо олдида айбдор эмас эди. У энди ўзини худди Яҳудо каби ҳис қилмас эди. Қатл ижро этиладиган куни тонгда уни бир уюм шох шаббалар ва ўтинлар йиғиб қўйилган устун олдига олиб келиб, боғлашди. Унинг юзи тинч ва ҳотиржам кўринарди. У қилган ишидан пушаймон бўлмас, аксинча қарори қатъий экани ва Исо Масиҳ учун ўлимга ҳам тайёрлиги кўриниб турарди. Уни ҳамманинг кўзи олдида ёқиб юборишди.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top