3:03

“Саҳрода” китоби

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчи биродарлар, сизлар билан яна “Дилкаш” радиоси. Азиз биродарлар, сизлар билан радиомиз қаршисида соғ-омон учрашганимиздан бағоят хурсандмиз. Ушбу китоб халқнинг 2 марта саналгани учун “Сонлар” деб аталади. Мусо Исроил халқи Синай тоғидан чиқмасдан олдин халқни санаган эди. Йигирма ёшдан ошганлардан урушга яроқли ёши катта олти юзмингта киши бор эди.

Тахминан йигирма ёшдан кичик, аёл ва кексаларни санаса — иккиюз эллик миллионта эди. Улар ғалаба қозониб, хурсандчилик билан Қадаш-Варнага етиб боришди.

У ерда Исроил халқи Каънонни текшириш учун айғоқчиларни юборди. Ҳар қайси қабиладан бир кишини танлаб, ўн икки айғоқчини қирқ кун давомида Каънонни ҳамма ерини текшириб келди. Текшириш натижаси эса икки томонлама бўлди.

Ўнта айғоқчи: “Биз бора олмаймиз, Каънон халқи инсонлардек бўлса, Исроил эса уларнинг олдида чигирткадек”- дедилар . Аммо Ёшуа ва Халеб кийимларини йиртиб: “Биз кириб у ерни босиб олишимиз мумкин” — деди. “Биз инсон бўлсак, улар эса нондек”- деди. Одамлар эса уларни эмас, кўпчиликни, яъни шу ўнта кишига қулоқ тутдилар. Исроил халқи ҳам кўпчиликнинг гапига қулоқ солди. Улар кечаси билан аччиқ йиғлаб, ишончсизлик билан Худо ва Мусодан нафратланганида, Худо улардан менсимаслик ва ҳақоратни кўрди.

Худо уларнинг ишончсизлик ва бўйсунмаслигини ҳукм қилди. Шундан сўнг Худованд айғоқчилар томонидан текширган бир кунни 1 йилдан санаб, исроил халқини қирқ йил саҳрода дарбадар бўлишига ҳукм қилди. Мусо Мўоб текислигига етиб бориб, яна бир марта ўз халқини санайди. Мисрдан чиққанида йигирма ёшдан кичик ва саҳрода туғилган янги авлоддан ташқари қирқ йил давомида яшаб қолган одам фақат Мусо, Ёшуа, Халеб эди.

“Сонлар” китоби биз ўз кучимиз билан Худонинг сўзи бўйича яшашимиз мумкин эмаслиги ҳақида ёзилган. Нима учун қонунни қайта-қайта хитоб қилиш керак эди?

Синай тоғида қонунни олган авлоднинг ҳаммаси ўлиб кетди. Мисрдан чиққанда йигирма ёшдан кичик бўлган болалар, саҳрода дарбадар бўлган туғилган болаларда қонунни эшитиш учун имкон йўқ эди. Қирқ йил саҳрода юришдан тўхтаган, Каънон олдидаги Мўоб текислигига етиб борганида Мусо қонуни янги авлодга хитоб қилди.

Албатта, у жуда ҳам умид қилган эди. Мусо эса Каънон кўринадиган Небо тоғига чиқиб ўлди. Қонун китоби Каънонга кирадиган Исроил халқларига фақат Худони эслаб бўйсуниши марҳамат эканлиги ҳақида ёзилган эди. Азиз радиомиз мухлислари, сизлар билан хайрлашишдан аввал сиз азизларга, ўзимизнинг электрон почтамизнинг манзилини эслатиб ўтмоқчи эдим: dilkash@najot.com Шунинг билан, азизлар, бугунги эшиттиришимиз ўз ниҳоясига етди. Хайр, саломат бўлинглар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top