Ассалому алайкум азиз радио тингловчи биродарлар, сиз азизлар билан яна радио тўлқинларимиз орқали ғойибона учрашиб турганимиздан бағоят миннатдормиз. Азиз биродарлар, бугун биз сизлар билан Эски Аҳд китобларининг айримлари ҳақида ва шу пайтдаги инсонларнинг ҳаёти ҳақида суҳбатлашмоқчиман. Эски Аҳднинг биринчи бешта китобини Таврот ёки Мусонинг 5та китоби ёки оддийгина қилиб бешта китоб, деб атаймиз. Бу китоблар Муқаддас Китобнинг асосларини ташкил қилиб, ўрганишда муҳим китоблар ҳисобланади.
Кўпинча нафақат болалар, балки ёши катталар ҳам бу китобларни қийин деб, ўқимай қўядилар. Ибтидодан Чиқишнинг бошигача ўқиш қийин эмас, аммо Чиқишнинг охиридан Левийларгача, айниқса деярли болаларнинг кўпчилиги бу китобларни ўқишдан бош тортадилар. Тоғнинг тепасига чиқиш учун харитага қараб, атрофдаги шароитларни билиш муҳим бўлганидек, Муқаддас Китобни ҳам ўқишдан олдин биз У ҳақида умумий маълумотга эга бўлишимиз керак. Шу сабабли Каломни яхши ўрганиб олишимиз учун Эски Аҳд китобларини ҳам ўқиб ўрганишимиз жуда муҳим ҳисобланади. Энди эса биз бирга Мусонинг бешта китоби, Ибтидодан Қонунларгача бўлган жойларни ўрганишга ҳаракат қиламиз.
“Азалда Худо осмон билан ерни яратди”. Яратиш давомида фазо худди саҳна тасвиридек эди. Нур, осмон ва ер, ўсимликлар, қушлар ва балиқлар ҳамда одам Яратишнинг тартиби бўйича Худо бутун ернинг асосий актёри одамлигини кўрсатади. Аммо Ибтидо китобида бир неча саҳифа ўтмасдан, одам Худога қарши ўз хоҳиши билан юриб гуноҳ қилди. Ёзнинг жазирама иссиғида балиқлар айниганидек, инсон ҳаёти Худонинг яратган бутун саҳнасини хавфли қилгунича гуноҳга ботдилар. Севгига тўла Худо бутун дунёни сув орқали ҳукм қилгунича одамзод гуноҳга ботган эди. Худо иноят қилган Нуҳ ва унинг оиласи кемада сақланган ҳайвонлардан ташқари нафас олувчи барча жонзодларни Худо ўлимга маҳкум қилди. Аммо инсоният нақадар гуноҳкордир!
Худонинг буюк инояти орқали нажот топган Нуҳ ва унинг авлодлари дунёга тарқалиб кетгандан сўнг, ўз қўллари билан яратган ғишт орқали Худога қарши туриб, инсон учун инсоният дунёсини эълон қилиш учун минорани қурган. Худо тилларни чатиштириб, инсонларни ҳар томонга тарқатиб юборди. Шундай экан, инсонни жазолаш, ҳайдаш, сув орқали ҳукм қилиш, тарқатиб юбориш- бу Худонинг хоҳишими? Йўқ, бундай эмас. Гуноҳ қилиб Худодан узоқлашиб кетган инсон учун У ажойиб севги режасини тузди. Ҳозирги пайтдан 4 000 йил олдин Худо Ундан узоқлашиб кетган инсонлар учун учрашув кўпригини қўришни бошлади. Очилиш маросими Урда яшаган Иброҳимни чақириш орқали бошланган эди. Азизлар, эшиттиришимизнинг давомини келгуси эшиттиришларимиз орқали тинглайсиз. Эшиттиришимиз ҳақидаги мулоҳазаларингизни эса бизнинг dilkash@najot.com манзилимизга юборинг. Хайр, саломат бўлинглар.