Ассалому алайкум азиз радиомиз мухлислари. Сиз азиз биродарларимиз билан яна радиомиз қаршисида соғ-омон учрашиш имкониятига эга бўлиб турганимиздан бағоят миннатдормиз. Азизлар, навбатдаги эшиттиришимиз эфирда, марҳамат, тинглаб дам олинг. Азизлар, бугунги эшиттиришимиз орқали ҳаворийларнинг Рим империясидаги олиб борган хизматлари ҳақида гаплашсак. Умуман Рим империясида Хушхабар тарқалиши учун қандай қулайликлар мавжуд бўлган бўлиши мумкин? Келинг, азизлар, эринмасдан шу қулайликларни санаб ўтсак. Албатта, бу империяда қурилган катта-катта йўллар. Чегаранинг йўқлиги Масиҳ шогирдларига бемалол саёҳат қилиб, Рим империясида яшаётган бошқа миллатларга Хушхабар тарқатишлари учун катта имконият яратган.
Рим оламида бир тил, грек тилининг устинлиги ва яҳудийлар учун ибодатхоналарда йиғилишларига рухсат берилганлиги имонлиларга Хушхабарни ваъз қилиш учун яхши омил бўлиб хизмат қилган. Шу тариқа Исо Масиҳ шогирдлари Рим дунёси бўйлаб тарқалиб, улар орқали Худованд Ўзини режаларини амалга оширди. Натижада эса янги-янги Масиҳ жамоатлари пайдо бўла бошлади. Биринчи марта Антиохия шаҳрида Исо шогирдларини “Масиҳчи” деб номлай бошлаган эдилар. Бу ҳақида Ҳаворийлар китобининг 11боби 26 оятида батафсил ёзилган. Олтмиш иккинчи ва олтмиш саккизинчи йилларда Римда масиҳийларга қарши қақшатқич қирғинлар бўлиб ўтади. Бу қирғинларга сабаб, Рим шаҳрида юз берган ёнғин сабаб бўлди. Рим аёнлари бу ёнғиннинг сабабчилари айнан масиҳийлар деб эълон қилишди.
Император Нерон энг оғир ва даҳшатли жазоларни масиҳийларга қўллай бошлади. Масиҳийларни хочга михлаттирди, катта-катта томошалар уюштириб, оч ёввойи ҳайвонларга егизди. Шаҳар кўчаларида сайиллар уюштириб, масиҳийларни устинларга боғлаб тириклайин ёқиб юборишди. Император Нерон масиҳийларга қарши қувғин олиб борган биринчи ҳукмдор бўлган. Олтмиш еттинчи йилга келиб бу қирғинларда ҳаворий Бутрус ва Павлус Масиҳ учун азоб чекиб қурбон бўлди. Павлуснинг Римда калласи олинади. Ҳурматли радио тингловчи биродарлар, ҳаворийларнинг деярли барчаси азобли ўлимлар билан оламдан ўтганлиги барчамизга маълум.
Айниқса Бутрус ўлими ҳамманикидан фарқ қиларди. Бутурус Римда хочга тескари михланади. Сабаби, “мен Раббимдек хочга михланишга нолойиқман”, деб айтган эди ҳаворий Бутрус. Шунинг учун уни хочга тескари қилиб михлашади. Идрис эса Қора денгиз атрофида хочга михланади ва уч кун мобойнида хочда Xушхабар айтиб кейин ўлади. Барталамей эса Шарқда Хиндистон томонларида ўлган. Унинг қандай ўлим топганлиги ноаниқ. Алфей ўғли Ёқуб эса Форсда хочга михланган. Азиз биродарлар, сизлар билан хайрлашиб, барчангизга тинчлик-омонлик тилаб қоламан ва шу билан бирга сиз, азизларга, ўзимизнинг интернет сайтимизнинг манзилини эслатиб ўтмоқчи эдим: www.najot.com хайр, саломат бўлинглар.