3:22

Имонсиз одам

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчи биродарлар. Сиздек азиз дўстларимиз билан яна радио тўлқинларимиз орқали бўлса-да яна дийдор учрашиб турганимиздан бағоят хурсандмиз. Эфирда эшиттиришларимиздан бири, марҳамат, тинглаб дам олинг. Азиз биродарлар, бугунги эшиттиришимизни шундай савол билан бошламоқчиман. Ушбу саволимиз балки кимгадир оғир ботар, лекин шундай бўлса-да, айтишга мажбурман. Азиз радио тингловчи биродарлар, агар имонли одам Худога тегишли бўлса, унда имонсиз одам-чи? Матто китобининг 12 боби 30 оятини биргаликда ўқиб кўрсак, ушбу саволимизга жавоб оламиз, деб ўйлайман. У ерда Исо деди: “Ким мен билан бирга бўлмаса, Менга қаршидир”. Ким Исога қарши? Албатта, шайтон. Шунинг учун, агар сиз Исога карши бўлсангиз, шайтоннинг томонида бўласиз.

Албатта, одамлар шайтоннинг томонида бўлиши ҳақида ўиламайди. Балки улар: “Mен яхши одамман. Савоб ишларни ва диний маросимларни қилиб, тўғри йўлда юрибман”, деб ўилайди. Балки ўзи ҳақида: “Mен Исо пайғамбарга қарши эмасман”, деб ҳисоблайди. Улар сизга: “Ҳар ҳил йўл бор, лекин ҳамма бизни Худога олиб боради”, деб айтади. Лекин Исо бир пайтда диний яҳудийлар билан гаплашаётган эди. Исо уларга: «Гуноҳ қилувчи ҳар бир киши гуноҳнинг қулидир», деб айтгани ёдингизда бўлса керак. Ушбу оят Юҳанно мактубининг 8 боби 34 оятида ёзиб қўйилган. Бундан кейин 44 оятда: «Сизларнинг отангиз — иблисдир. Сизлар ўз отангизнинг нафсу эҳтиросларини бажо келтирмоқчисизлар», деб ёзилгани ҳам бор. Шу диний одамлар гуноҳнинг қули бўлганини билмаган. Улар, албатта, «менинг отам Худо», деб ҳисоблаган. Баъзи одамлар «иблис фақат ёмон одамларнинг отасидир», деб ўилайди, бироқ Исо бизга: «Ҳамма гуноҳ қилган, одам шайтонга тегишлидир», деб айтади.

Чиройли, аққли ёқи ёқимли бўлса ҳам барибир шу одам иблисга тегишли, унинг эгаси — шайтон. Биз, имонлилар ҳам аввал шундай бўлганмиз, лекин Исо Масиҳ ўзининг қони билан бизни сотиб олган. Эфесликларга мактубининг 2 боби 1оятдан 4 оятгача бўлган жойда: «Сизлар бир вақтлар гуноҳ ва жиноятларингиз туфайли руҳан ўлган эдингизлар. Сизлар бу дунёнинг таомилига кўра, фазода ҳукмронлик қилаётган ҳоким — шайтоннинг ихтиёрига қараб яшар эдингизлар. Шайтон руҳи ҳозир ҳам осий бандларда амал қилмоқда. Бир вақтлар биз ҳаммамиз ҳам ўша одамлар қатори яшаганмиз. Табиатимиздаги ёмон эҳтиросларга жисман ва фикран мубтало бўлиб, худди бошқа одамлардай табиатан Худо ғазабига йўлиққан эдик. Аммо марҳаматга бой Ҳудо Ўзининг улкан муҳаббатини бизга қўрсатди».

Ҳамма инсонлар учун иккита гуруҳ бор: шайтоннинг қуллари ёқи Худо севги ва иноят бергани учун Исо Масиҳнинг қуллари. Азир радио тингловчи, сиз кимга тегишлисиз? Ўз фикр ва мулоҳазаларингизни бизнинг электрон манзилимизга ёзиб юборинг. Бизнинг манзилимиз dilkash@najot.com Азиз биродарлар, сизлар билан хайрлашар эканман, барчангизга соғлик, омонлик ва оилангизга тинчлик-хотиржамлик ва барака тилаб қоламиз. Хайр, саломат бўлинг, азиз биродарлар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top