3:16

Руҳий ғалаба 190

MP3

Ассалому алайкум ҳурматли радио тингловчи биродарлар. Эфирда “Дилкаш” радиоси. Сиз азизлар билан яна радио тўлқинларида ғойибона учрашиб турганимиз учун Отамизга шукуроналар айтамиз. Азиз биродарлар, қачонки кимгадир Хушхабар гапирганингизда доимо шу инсоннинг юрагида катта ўзгариш бўлиши аниқ, шу инсоннинг юрагида ва фикрида Худованднинг ҳукми уйғонади. Бу албатта яхши, агар Хушхабар эшитаётган инсон ўзининг гуноҳкорлигини англаб тушуниб етса, унданам яхши. Азиз биродарлар, биз масиҳийлардан талаб қилинадигани, Хушхабар айтганимизда одамларнинг гуноҳкорона ҳаётини кўрсатиш ва Раббимиз Исо Масиҳ нима учун хочда азоб чекиб, Ўзининг муқаддас қонини тўкканини тушунтириб беришдан иборатдир. Қолганини Муқаддас Руҳнинг Ўзи амалга оширади. Келинг, азиз биродарлар, вақтимизни бекорга ўтқазмайлик. Хушхабарни тезроқ тарқалиши учун одамларга гапирайлик. Худованднинг энг олий истаги мана шудир. Тўғри, бу ҳозирги шароитни ҳисобга олганда унчалик осон кечмаслиги аниқ. Лекин қўл қовуштириб ўтиришнинг ҳам ҳожати йўқ. Албатта, кўп биродарларнинг ўзига яраша хизмати бор.

Шу билан бирга Хушхабар тарқатишда ҳам ҳар биримиз актив иштирок этишимиз керак. Худованднинг каломини ўқиган ҳар бир инсон ўзининг ҳаёти давомида содир этган барча камчиликларини кўра олади. Шу билан бирга ҳар бир инсоннинг қайғули ҳаётини қувонч билан тўлдира олади. Қандай ажойиб, дунёдаги барча инсонлар қувончга тўлиб яшаса! Худованднинг каломи қоронғуликка нур тарата олади. Инсонларнинг қоронғуликдаги ҳаётини зулматни нур билан тўлдира олади. Ҳа, азизлар, Худованднинг каломи шундай куч-қудратга эгадир. Келинг, азиз дўстлар, ушбу гапларимизни Муқаддас каломдан оятларни ўқиб тўлдириб қўяйлик.

Забур китоби 18 боб 8 оятдан12 оятгача бўлган жойлар: “Худованд қонуни мукаммалдир,У жонга жон киритади. Худованд ваҳийси барқарордир, У одасоддамга дониш беради. Худованд фармони ростдир, У кўнгилни қувонтиради. Худованд амри ёруғдир, кўзни ёритади. Худованддан қўрқмоқлик пок ва боқийдир, Худованднинг бари ҳукми ҳақ ва тўғридир. Олтиндан, мусаффо зардан ҳам кўнгиллироқдир. Асалдан, мумли бол томчисидан ҳам ширинроқдир”. Азиз биродарлар, Худованднинг ушбу каломини руҳий жанг давомида ҳам қурол сифатида, ҳам ҳимоя сифатида ишлатишимиз мумкин. Азизлар, Худованднинг каломи шунчалик қудратлидирки, ҳар қандай инсонни ҳаётини юз фоизга ўзгартира олади. Худованднинг сўзларини яхши билган одам доимо шайтоннинг зарбаларига қарши тура олади.

Шайтон доимо кутилмаган тарафдан зарба бериши мумкин. Лекин Худованднинг каломи эса инсонни шунчалик ўраб олишга қодирки, ҳеч қандай зарба ҳам унинг олдида ўз кучини йўқотади. Азиз биродарлар, сизлар билан хайрлашар эканман, барчангизга соғлик-саломатлик тилаб қоламан. Яна сизларга ўзимизнинг электрон почтамизнинг манзилини яна бир бор эслатиб ўтмоқчи эдим: dilkash@najot.com Азизлар, яна тўлқинларимизда учрашгунча хайр, саломат бўлинг. Бизни тинглашда давом этинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top