3:33

Чалкаш ҳис-туйғулар

MP3

«Кулса ҳам юракда қайғу бор, хурсандчиликнинг охири ғамдир» (Маталлар 14:13).

Ассалому алайкум қадрдонлар. Сизлар билан яна эфир орқали учрашиб турганимдан жуда мамнунман. Мен Лола бугун сизлар билан ҳаётимизда давомида бизни кўп безовта қиладиган бир нарса ҳақида гаплашишни жуда истардим. Ҳаётингиз давомида ҳеч машина ҳайдаб кўрганмисиз? Машина ҳайдашни биладиган аёлларга қойил қолса арзийди. Агар сиз ҳам машина ҳайдаб кўрган бўлсангиз, йўлда турли хил тўсиқларга, сизни қийин аҳволга солиб қўядиган ҳолатга ва йўлдан чалғитадиган нарсаларга дуч келгансиз. Машинада кетар экансиз, йўлда кутлимаган белгилар, чуқурликлар учрайди. Шу нарсаларнинг ўзиёқ бизни ноқулай аҳволга солиб, борадиган йўлимизни узоқ қилади. Кўзлаган манзилимизга, белгиланган пайтда етиб боришимизга ҳалал беради. Бироқ бу ҳаммаси эмас, йўл бўйи учрайдиган магазинлар, витриналар ичида маникен устига кийдирилган чиройли, янги модадаги кўйлаклар, туфлилар ҳам диққатимизни тортиб, бизни тушиб, сотиб олишга чорлайди. Аёл сифатида эса бу нарсалар олдидан бефарқ ўтиб кетолмаймиз. Шу нарсалар ҳам бизни манзилимиздан узоқлаштиради.

Буни бир мисол тариқасида келтирдим. Ҳар бир аёл киши табиатан ҳис-туйғуга берилувчан қилиб яратилган. Эркаклардан фарқли ўлароқ биз аёллар ҳис-туйғуларимизга асосида иш кўрамиз. Аммо ҳамма аёллар ҳам бир хил эмас. Баъзи аёлларда ҳис-туйғу кучли бўлса, бошқаларида меъёрида. Бу ҳис-туйғулар бизни жуда қийнаб қўяди, баъзида. Улар ичимизда шунчалик чалкашиб кетадики, натижада, мақсадимизни, борар йўлимизни йўқотиб қўямиз. Бошқаларга маъқул келиш, учун елиб-югурамиз. Кутилганидай натижага эришолмасак, кўнглимиз чўкади, ўзимизни айбдор ҳис қиламиз. Ўзимизни камситамиз, қўлимиздан ҳеч нарса келмайдигандай ҳис қиламиз ўзимизни. Мана шу ҳис туйғулар бизни ҳар томонга тортқилайди. Ўзимизни турли хил ҳис-туйғулар қуршовида ёмон ҳис қиламиз, тез аччиқланамиз. Юрагимизни, ҳаёлларимизни ағдар-тўнтар қилаётган бу ҳаёлларнинг қай бири тўғри? Қайси ҳис-туйғунинг ортидан эргашайлик?! Бу ҳислар бизни турли томонга тортқилайди. Қай томонга боришни билмай қоламиз.

Аниқроқ қилиб айтадиган бўлсак, йўлимизни йўқотиб қўямиз. Шундай пайтда нима қилиш керак?! Фақат Худо бу саволга жавоб бера олади: «…бундан буён ўзга халқларнинг бемаъни ўй-фикри билан яшаманглар. Уларнинг зеҳнлари ўтмаслашган. Улар жаҳолатда қолиб, юракларини ёғ босган. Шунинг учун Худо берган ҳаётдан маҳрум қолганлар. Улар ҳар қандай ор-номусини йўқотган, фисқу-фужурга берилган тамагир одамлардир. Аммо сизлар Масиҳдан ундай ўрганмагансизлар. Сизлар Масиҳнинг сўзларини эшитиб, У ҳақида таълим олгансизлар. Шунинг учун энди Исонинг ҳақиқий йўлида юриб, эски ўзлигингизни бир четга олиб қўйинглар; яъни илгариги турмушингизга оид, алдовчи эҳтирослар билан бузилиб бораётган эски, ёмон табиатингизни соқит қилинглар. Бунинг ўрнига янги фикрга, руҳга эга бўлинглар. Худога муносиб суратда, ҳақиқий солиҳлик ва муқаддаслик билан яратилган янги табиатни ўзлаштиринглар» (Эф 4:14-24). Чалкаш ҳис-туйғулар сизни йўлингизда адаштирганида мана шу оятни ёдингизга олинг. Бу ҳис туйғулар қуршовида ким бизга ёрдам бера олишини билмоқчи бўлсангиз, бизнинг кейинги суҳбатларимизни ҳам тинглаб боринг. Ҳаммаси ҳали олдинда.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top