3:20

Руҳий ғалаба 198

MP3

Ассалому алайкум ҳурматли радио тингловчи биродарлар. Эфирда “Дилкаш” радиоси. Сиз азизлар билан яна радио тўлқинларида ғойибона учрашиб турганимиз учун Отамизга шукуроналар айтамиз. Рим аскари “калигаи” деб аталадиган махсус оёқ кийимда юрган. Бу пойабзал унга душманга қарши ҳужум қилишда ёрдам берган. Пойабзалнинг тагчармида михдан ясалган ўткир тишлари ҳам бўлган. Бу михли тишлар жангчини ҳатто ўта нотекис ерларда ҳам мустаҳкам ушлаб туришга мўлжалланган бўлиб, уни тойиб кетишдан ва йиқилишдан асраган. Оёғига бундай пойабзал кийган жангчининг жанг пайтида душманга қарши “тура олиши” осон кечган. Бундан ташқари Рим аскарининг ихтиёрида иккита қалқон ҳам бўлган. Қалқонларнинг бири кичкина, қўл қалқони бўлиб, у кўп ҳолларда қўл жангида ишлатилган. Иккинчиси эса катта қалқон бўлган. Ушбу қалқонларнинг ташқи кўриниши узун, чўзинчоқ ёки тухумсимон бир метрдан ошиқроқ узунликда кўринишда бўлган.

Бу қалқон каноп мато ёки ҳайвон териси қопланган тахталардан икки қават қилиб ишланган ва ҳар икки тахта ўзаро темир билан маҳкамланган. Аскарлар ёнма-ён туриб жанг қилган пайтларида, улар ўз қалқонларини шундай бирлаштиришганки, натижада узун ва мустаҳкам девор ҳосил бўлган. Аскарлар кўп ҳолларда ана шу тарзда жанг қилганлар. Сув шимдирилган бу қалқонлардан душманнинг “оловли ўқлари” ҳамда сақичга ботириб, сўнг ёқиладиган ўқлардан ҳимоя қилиш учун фойдаланганлар.

Имон қалқони Худо фарзандини беҳисоб куч-қудрат ва донолик билан таъминлайди. Азиз биродарлар, Эфесликларга мактубининг 3 боби 16 то 21 оятгача бўлган жойларини ўқиб кўрсангиз, шу ҳақида кўплаб маълумотларга эга бўласиз. Куч-қудрат ва доноликка эга бўлган имонли эса ғам-ҳасратли кунларда ва ҳар турли васвасаларга дуч келганда, иблиснинг оловли ўқларига қарши тура олади. Бу ҳақида эса 1 Коринфияликларга мактубининг 10 боби 13 оятидан ўқиб кўришимиз мумкин.

“Бошингизга оддий инсоний васвасадан бошқа васваса келмаган. Худо эса содиқдир, У кучингиздан ортиқ васвасага тушишингизга йўл қўймайди, лекин васваса билан бирга тоқат қилишингиз учун иложини ҳам беради”. Иблисга қарши чиқиш ва у билан курашиш учун имонлида ғайратли бўлиш ёки шай туриш ҳисси бўлиши керак. Иблисга қарши курашда кўрсатиладиган ғайрат-шижоат ҳисси “Хушхабарини ёйишдан” келиб чиқади. Имонли киши иблисдек ўта кучли рақибга қарши чиққан пайтда ҳам, Хушхабар унга ақл-бовар қилмас тинчлик ва xотиржамлик бера олади.

Азиз радио тингловчи биродарлар, биз имонлилар, Отамиз буюрган ярашув ҳақидаги Хушхабарни тарғиб қилишдек вазифани амалга оширишимиз керак. Ёвуз кучларга қай йўсин курашишидан қатъий назар, бу вазифани чуқур тушуниб етиш- имонли кишига ҳамиша тўғри йўлни кўрсатиб туради. Азиз биродарлар, сизлар билан хайрлашар эканман, сизларга ўзимизнинг сайтимиз манзилини айтиб ўтмоқчи эдим: www.najot.com яна учрашгунча хайр, саломат бўлинглар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top