3:13

Худонинг сўзи 118

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчи биродарлар. Сиз азиз радио тингловчи биродарларимиз билан радио тўлқинларимиз орқали яна дийдор учрашиб турганимиздан бағоят хурсандмиз. Азизлар, биз “ ишонаман” деб айтган пайтимизда ўз ишончимиз ва садоқатимиз михларини қайтадан жойига қоқа бошлаймиз. Шунингдек, бу ишончларни ишонмаслигимиз керак, деб ўйлаган нарсаларимиздан ажратиб оламиз.

Албатта, кўп нарсаларнинг ўзгариб туришида об-ҳавонинг ҳароратига кўп нарса боғлиқ бўлади. Бунинг натижасида, масалан, баъзи бир жойлардаги михлар ушламай қолади ва уларни маҳкамлаб қўйиш учун яна қайтариб қоқишга тўғри келади. Худди мана шундай “қайтадан қоқишлар” ҳақиқий дам олиш пайтида амалга оширилади ва бу нарса хотиржам кунда, ёлғиз қолганда юз берадими ёки барҳаёт Худога хизмат пайтидаги жамоат аъзоларининг орасидами, бунинг фарқи йўқ. Ҳар бир xудожўй инсон учун ишонч жуда муҳим.

Кимдир яхши хизматчи бўлиши мумкин. Айнан шу хизматчининг олиб бораётган хизматида ва келтираётган ҳосилида Худога бўлган ишонч жуда муҳим ўрин эгаллайди. Шунинг учун ҳам Раббимиз Исо Масиҳ зиғирчадек ишонч ҳақида гапирган эди, деб ўйлайман. Қадимги саноларни куйлаган пайтимизда ёки маълум бир дуолар билан ибодат қилганимизда ҳам худди шу ҳолат юз беради. Михлар қайтиб жойига қоқилади ва ички дунёмиздаги оғиб бораётган руҳ тартибга келади.

Агар биз ёлғиз қолган вақтимиздан ўқиш, кузатиш ва фикр-мулоҳаза қилиш йўлида фойдалансак, қайта тасдиқ мана шу ўзига хос дам олиш кунида юз беради. Менинг фикримча, ҳақиқатга яна бир карра ишонтирувчи шундай дам олишнинг чиндан ҳам бор ёки йўқлигини тушуниш учун, биз ўзимиз ҳақимизда ҳам, жамоатимиз ҳақида ҳам қийин саволларни бериб кўришимиз керак. Имонлилар ва уларнинг жамоатлари ўз режаларини бажаришга шунчалик қизиқиб кетишлари ҳам мумкинки, гарчи уларнинг мақсадлари хайрли бўлса-да, ички дунё учун зарур бўлган дам олиш хизмати уларнинг ҳаётидан чиқиб кетади.

Шундай қилиб дам олиш нафақат орқага қараб ўз ишини ва босиб ўтган йўлини мағзини чақиш имконини беради, балки имонимизни жонлантиришга ва Масиҳ олдидаги вазифаларимизни тасдиқлашга ҳам ёрдам беради. Бу эса, азизлар, келаси ҳафта давомида ўткинчи дунёда ўз йўлимизни топа олишимиз учун ички бошқарув асбобларининг ажойиб созланишидир. Ҳурматли радио тингловчи биродарлар, албатта, ажойиб жонкуяр хизматчи чўпонлар жуда кўп. Бугунги эшиттиришимиз орқали шу чўпонларга олиб бораётган хизматлари учун ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз. Шу билан бирга Худованднинг дам олиш кунига ҳам амал қилишлари, келгуси хизматнинг ва оила тинчлигини гарови эканлигини ҳам айтиб ўтмоқчи эдик.

Азизлар, шунинг билан бугунги эшиттиришимиз ўз ниҳоясига етди. Сизлардан ўз фикр-мулоҳазаларингиз битилган мактубларингизни ушбу dilkash@najot.com электрон почтамизга юборишингизни сўраб қоламиз. Хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top