2:53

Худонинг сўзи 119

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчи биродарлар. Сиз азиз радио тингловчи биродарларимиз билан радио тўлқинларимиз орқали яна дийдор учрашиб турганимиздан бағоят хурсандмиз. Азиз биродарлар, бугунги эшиттиришимизни бир инглиз мақоли билан бошламоқчиман. Жумладан у ерда шундай деб айтилади: “Таёғу тошлар суякларимни синдириши мумкин, аммо сўзлар менга ҳеч қачон зиён етказа олмайди”. Минг афсуски, бу мутлақо нотўғри! Оғиздан чиққан гап нафақат руҳий азоб-уқубатга, балки жисмоний оғриқларга ҳам сабаб бўлиши мумкин.

Сизни ҳақоратлашганда ёки алдашганда миянгизга қуйилиб келган нафрат ва қурқув ҳисси бир маромда ураётган юрагингиз фаолиятини издан чиқаради, қонингиз таркибини ўзгартириб юборади. Шафқатсиз айтилган гап, даҳшатли ҳодисалар кишида юрак ҳуружига ёки мияга қон қуйилишига сабаб бўлиши мумкин. Оғриқ, зарарнинг олдини олувчи муҳим клапан ҳисобланади. Оёғингизни кесиб олганингизда ҳис қилган оғриқ сизни жароҳат олганингиз ҳақида огоҳлантиради ва эҳтиётроқ бўлишингизни “сўрайди”. Бу пайтда сизни яхши кўрувчи яқинларингиздан тасалли олишингиз ёки жароҳатни тикиш зарур бўлса, шифокорга мурожаат қилишингиз мумкин.

Ҳақоратланган пайтда нафратни ҳис қилиш — соғлом фикрловчи ҳар қандай одам учун табийдир. Эътиборга олмаса ҳам бўладиган хафагарчилик юз берган бўлса, буни тушунган ҳолда ўзингизни қўлга олишингиз лозим. Борди-ю, иш жиддий бўлса, сизга албатта ташқаридан ёрдам керак бўлади.Оғриққа эътиборсизлик билан қараб бўлмайди. Бундай пайтларда кўнглингизни кўтариб, ёрдам бера оладиган бирорта кишига дардингизни айтганингиз маъқул. Кўпинча дил оғриғининг ўтиб кетиши учун вақт керак бўлади. Ярашиб олишнинг энг яхши йўли — сизга озор берган одам билан гаплашиб олишдир.

“Айтишингга қараганда, дилингни оғритиб қўйган кўринаман. Мен бу оғриқни тушуниб, ҳис қилмагунимча, қилган ишимдан пушаймонлигимни, ўз севгимни ва сени юпатиш истагида эканлигимни кўрсатмагунимча суҳбатни тўхтатмаймиз”. Дил оғриғидан фориғ қилиш ва тезда соғайиб кетиш учун одатда шундай суҳбатнинг ўзи етарли бўлади. Дезинфекцияланган ва бинтланган жароҳат тезда битиб кетади. Бироқ, тасаввур қилинг, сиз қаттиқ хафа бўлгансиз ва дилозорни кечириш у ёқда турсин, у ҳақда ҳатто эшитишни ҳам истамайсиз. Қалбингизда ғалаён қилаётган нафрат эса босилмаяпти.

Аксинча, кучайгандан-кучайиб, ранж-аламнинг чуқурроқ илдиз отишига сабаб бўлаяпти. Азиз радио тингловчи биродарлар, шундай пайтларда У ҳар биримизнинг энг ишончли дардкашимиздир. Азизлар, шунинг билан сизлар билан хайрлашаман. Эшиттиришимиз сўнгида эса сиз, азизларга, ўзимизнинг интернетдаги сайтимизнинг манзилини эслатиб ўтмоқчиман: www.najot.com яна радио тўлқинларимиз орқали учрашгунча хайр, соғ-омон бўлинг, азиз биродарлар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top