3:26

Йўқолган қўйлар

MP3

Ассалому алайкум. Кўпинча бизни қийнайдиган, ичимизни ағдар-тўнтар қилиб ташқи томонимиздан кўринмайдиган нарса бу ҳис-туйғудир. Тўғри шундай ҳолатлар бўладики, ҳис-туйғуларимизни яширолмай қоламиз. Шундай бўлса ҳам, ҳис-туйғуларимиз бизни бизни чалкаштириб юборади. Нима қилишни, қайга боришни билмай қоламиз. Шундай пайтда Худованд бизни ёнига чақиради: «Ҳаёт ҳақида нима ўйлашни билмай қолдингм? Ҳаётингда нималар бўлаётганини билмаяпсанми? Мен томонга кел!» — дейди. Агар Матто китоби 9 боб 36 оятни ўқисак Исо Масиҳнинг бизга ўшхаганларга қандай муносабатда бўлганини билиб оламиз: «Халқ оломонини кўриб, Исо уларга ачинди; чунки чўпонсиз қўйлардай довдираган ва ҳолдан тойган эдилар». Бу оят сизга ўз ҳолатингизни эслатмаяптими? Турли хил ҳис туйғулар масалан, тушкунлик, ўз-ўзига тўғри баҳо беролмаслик, севимли эмасдай ёки фойдасиздай ҳис қилиш ва шунга ўхшаш ҳис-туйғулар бизни бутунлай ҳаётда ўз олдимизга қўйган мақсадимиздан чалғитади. Бу туйғулар қуршовида нима қилишни билмай қоламиз, довдираймиз ва ҳолдан тоямиз. Чунки чўпонсиз қўйларга ўхшаймиз. Бизни, ҳисларимизни тўғри йўлга бошқарадиган кимгадир муҳтож бўламиз. Муқаддас Каломда Худо бизни йўқолган қўзичоққа ўхшатади. У бизни тушунади. Унинг бошқарувига қанчалик муҳтожлигимизни билади. Бу ҳақида Ишаё пайғамбар шундай деган эди: «Биз ҳаммамиз адашиб юрган қўйларга ўхшаймиз, ҳар биримиз ўз йўлимиздан кетдик. Ва Худо ҳамма ноҳақликларимизни Унинг устига қўйди» (Ишаё 53:6).

Худо Йеремия пайғамбар орқали бизга ўхшаганлар ҳақида шундай деган: «Мен қўйларимни боқадиган чўпонлар бераман, шунда улар бошқа қўрқмайдиган, ваҳимага тушмайдиган бўлади ва йўлларидан адашмайдилар» (Йеремия 23:4). «Менинг халқим адашган қўйлардай; уларнинг чўпонлари адаштириб қўйишди ва уларни тоғларда адашиб юришига сабаб бўлиб қолди. Улар тоғлар ва тепаликлар орасида тентираб юришди ва ўз қўраларига қайтишни унутиб қўйдилар» (Йеремия 50:6). Ҳаётда бизга ўхшаш турли ҳил ҳис-туйғулар қуршовида қолиб адашган қўйлар қанча?!Улар Худога қандай мурожаат қиладилар?! Сиз-чи, сиз ҳам шундай пайтларда Худога мурожаат қиласизми? Ҳазрати Довуд ёнимизда бўлганида бизни тушунган бўларди, чунки у ҳам шундай ҳолатга тушган экан. Келинг ҳазрати Довуд Худога нима деганини билиб оламиз: «Йўқолган қўй каби йўлдан адашдим. Шу қулингни ахтариб топгин, чунки амрларингни унутмадим» (Заб 118:176).

Шундай ҳолатда Худога юз буриб, бор ҳис-туйғуларимизни, бизни нима қийнаётганини Унга тўкиб солсак ва Унинг ҳеч қачон бизни ташлаб қўймаслигини эсласак, ўзимизни яхши ҳис қила бошлаймиз. Ишаё пайғамбар ҳадеб Худога нолийверадиган яҳудийларни шундай деб койиган эди: «Нега Худо мени адаштириб қўйди. Менга нима бўлаётгани билан қизиқмайди. Менга ғамхўрлик қилмайди, деб нолийверасизлар?» Чиндан ҳам шундайми? Худо йўқолган ва адашганлар ҳақида қандай ўйлайди? Бу саволга Муқаддас Каломдан жавоб топамиз: «Инсон Ўғли эса адашганни излаб топиш ва қутқазиш учун келган» (Лука 19:10). Ҳеч ҳам тушкунликка тушманг Худо сизни чалкаш ҳис-туйғулар қуршовида қолдирмайди, У сизни албатта тўғри йўлга бошлайди. Азизлар, аёллар ҳаётида рўй берадиган муаммолар ва унга жавоблар ҳақида билишни истасангиз бизнинг www.najot.com ва dilkash@najot.com сайтларимизга ташриф буюринг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top