3:21

Худонинг сўзи 125

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчи биродарлар. Сиз, азиз радио тингловчи дўстларимиз билан яна радиомиз орқали бўлса-да соғ-омон учрашиб турганимиздан бехад хурсандмиз. Марҳамат, тингланг, эфирда “Дилкаш” радиоси. Жорж Бернард бир пайтларда шундай деб ёзган экан: “Ким ишни қилолса, у ўқита олмайди”. Бу афоризмда, қанчалик у инсоннинг қандайлигини тушунмаганлигини намоён қилди. Ўқитиш ва ўрганиш ҳақиқий ўзгариш учун ҳар доим йўналиш бўлиб келган. Шунинг учун Исо Масиҳни одамлар “Ўқитувчи” ёки “Раббий” деб чақиришган. У дунёнинг тариxида энг кўзга кўринган инсон сифатида танилган, шу Инсон энг чуқур ўзгаришлар олиб келган, ва У асосан ўқитувчи бўлиб хизмат қилган эди. Раббимиз Исо Масиҳ уста ўқитувчи бўлган. Раббимиз Осмон Шоҳлигининг ҳузурини одамларга ақл бовар қилмайдиган ҳақиқатини ушлашга ёрдам берар эди. Исо Масиҳ ҳар доим ва ҳар жойда таълимот берар эди.

Раббимиз шу орқали бизга ҳам Хушхабар айтишимиз кераклигини кўрсатиб турибди. Исо ҳикоялар айтганда ҳам, саволлар сўраганда ҳам таълим берар эди. У мўъжизалар қилганида ҳам ва Қуддус устидан йиғлаганда ҳам таълим берар эди. Исо кўпинча ҳар доим ўқитар эди. Фақатгина Отаси билан шахсий ва жуда яқин муносабатларда бўлганида ўқитмаган. Аслида эса, ҳаттоки шу суҳбатларни эшитиб баҳраманд бўлганимиз билан бирга биз ибодат қилишни ўргандик. Демак, шу суҳбат орқали ҳам бизга ниманидир ўргатяпти. У ҳар доим таълимот берар эди. Шу дунёда яшаганда масиҳийнинг имони ўсиш учун ҳақиқат пойдевордек қанчалик муҳим эканлигини У билар эди. У Муқаддас Руҳни бизнинг ўқитувчимиз бўлиши учун ва ҳақиқатга бизни етаклаш учун бизга юборишни айтган эди. Нафақат Муқаддас Руҳ бизни ўқитувчимиз бўлиши лозим, балки Исо айтганидек, биз ҳам шогирдлар орттиришимиз керак. Исо ерда бўлганида У биринчи ўн иккита шогирдларни чақирди. Ўз ўрнида улар ҳам бошқа шогирд орттиришган. Шундай инсонлар асрлар давомида бошқа шогирд орттирганликлари учун, орадан минг йиллар ўтиб, Осмон шоҳлигининг Xушхабари бизга ҳам етиб келди.

Нима учун Исо битта шогирднинг ўрнига ўн иккита шогирдни чақирди? — деган савол пайдо бўлади. Албатта, бунинг учун Раббимиз Исо Масиҳда кўп сабаблар бўлган. Масиҳ Ўзи xоҳлаган етукликка эришиш учун, кичик гуруҳ издошларнинг кучи ва ҳар хиллиги муҳим эди. Шу шогирдлар бир-бирини ва Масиҳни билиб, улар бир-бирларининг фикрларини синовдан ўтказар эдилар ва шу фикрларни биргаликда ифодалаб, улар бир-бирининг ишончларини мустаҳкамлигини ва лойиқлигини текширишарди. Энг муҳими, Масиҳ билан юрган сари, улар ўз тажрибалари ҳақида бир-бири билан бўлишишар эди. Шогирдлар Уста Ўқитувчи билан юрган сари, улар ҳар доим ҳаракатда бўлишарди ва мулоҳаза қилишарди. Ҳурматли радио тингловчи биродарлар, сизлар билан хайрлашар эканман, сизларга яхши шогирд ва яхши устоз бўлинглар, деб қоламан. Шу билан бирга, азизлар, сизларга ўзимизнинг электрон почтамизни манзилини эслатиб ўтмоқчи эдим: dilkash@najot.com яна радиомиз тўлқинлари орқали учрашгунча хайр, саломат бўлинглар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top