3:10

Учинчи аср

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчи биродарлар. Сиз билан яна радиомиз тўлқинлари орқали учрашиб турганимиз учун Отамиз Худовандга шукроналар айтамиз. Марҳамат тингланг, эфирда “Дилкаш” радиоси. III-аср. Бу асрда ҳаворий шогирдлари томонидан экилган уруғлар аста-секин ҳосил бера бошладилар. Энди жамоатда нозирларга юқори назар билан қарай бошладилар. Баъзи нозирлар ўзларига фахрли грекчада “ПАПАС” яъни, “Ота” деган номни олдилар. Азиз биродарлар, шу ерда бир савол пайдо бўлади. Бу ҳолат Матто Хушхабар китобининг 23 боби 9 оятига қандай мос келади?

Келинг азиз биродарлар, ушбу оятни биргаликда ўқиб кўрамиз: “Ер юзида ҳеч кимни ўзингизга ота деб ҳам атаманглар. Чунки сизнинг биргина Отангиз бор, У ҳам бўлса самовий Отангиздир”. 222-йилга келиб Рим тахтига Александр Север ўтиради. Бу император масиҳийларга яхши муносабатда бўлади. Лекин у Масиҳни Худо деб тан олмаган. Айнан шу ҳукмдор биринчи бўлиб масиҳийларга йиғилиш ўтказиш учун ибодатхоналар қурилишига рухсат беради. Рим империясининг ҳамма жойларида масиҳий ибодатхоналари қад кўтара бошлади. III-аср охирига келиб, жамоат илк масиҳийликдан узоқлашди.

Катта-катта шаҳарлар Рим, Александерия, Антиохиядаги жамоат нозирлари эса “ПАТРИАРХ” ёки “ПАПА” деб атала бошлади. III-аср бошларида жамоатда ҳеч қандай суратлар бўлмаган. Бу аср охирига келиб, ибодатхоналарда суратлар пайдо бўла бошлади. Қўй боқиб юрган чўпон Исо Масиҳ рамзи, кабутар Муқаддас Руҳ рамзи сифатида деворларда пайдо бўлди. Бу асрда чақалоқларни сувга чўмдириш бошланди. Ҳаворийлар давридан бошланган қувғинлар III-асргача давом этди. Масиҳ жамоати жуда қаттиқ қувғинларга учради. Худди ўт ичида қолгандек эди. Бундан ташқари сохта таълимотлар жамоатдан имонлиларни олиб кетди.

Азиз биродарлар, шу жойда яна бир муҳим савол пайдо бўляпти: шундай экан, нима учун Масиҳ жамоати бутунлай йўқ бўлиб кетмади? Шу пайтда Мусо билан бўлган воқеа эсимизга тушади. Ушбу воқеа Чиқиш китобининг 3 боби 2 оятдан 6 оятгача бўлган жойларида ёзиб қўйилган. Масиҳийлар адашган ёки катта хатоларга йўл қўйган бўлсалар ҳам, уларнинг орасида ҳақиқатдан Масиҳни севгучилар ва Масиҳ билан яқин алоқада бўлган масиҳийлар ҳам яшаган. Мана шундай юраклар Муқаддас Руҳнинг ердаги маъбади ҳисобланганлар. Мана шундай имонлилар Масиҳ жамоатини ташкил этганлар: “Жаҳаннам кучлари эса ундан устин чиқмас” деб ёзиб қўйилган Матто китобининг 16 боби 18 оятида.

Шунинг билан азиз биродарлар, бугунги эшиттиршимиз ўз ниҳоясига етди. Азизлар, бизнинг интернет сайтимизнинг манзили: www.najot.com азизлар сайтимизга мархамат қилинг ва ўзингиз ва биродарларингиз учун керакли маълумотларга эга бўлинг яна ҳаво мавжларида учрашгунча хайр, саломат бўлинглар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top