2:49

Болаларнинг ўсишига ёрдам 225

MP3

Ассалому алайкум ҳурматли радио тингловчи азиз биродарларимиз. Азизлар, яна радио тўлқинлари орқали сизлар билан дийдор учрашиб турибмиз, бу учун Отамиз ва Худовандимизга шон-шарафлар бўлсин. Янги Аҳд китобини ўқиганимизда шуни тушунишимиз мумкин: Хушхабар бу — Раббимиз Исо Масиҳ ҳақидаги ҳақиқатлардир. Бу эса бор ҳақиқатдир. Айнан шу ҳақиқат туфайли кўплаб одамлар ва ёш болалар нажотга эга бўлишмоқда. Албатта бу ўз-ўзидан амалга ошиб қолмайди, бунинг учун кимдир шу ҳақиқатларни бошқаларга тушунтириб бериши керак. Ана шу тушунтириб берадиган одамлар сиз ва мен.

Ҳар бир масиҳий инсоннинг ҳаёти худди ҳаворийларнинг ҳаёти каби Хушхабарга тўла бўлиши керак. Эсингизда бўлса, ҳаворийлар доимо ва ҳар қандай шароитда ҳам Хушхабар гапиришга ҳаракат қилиб келганлар. Ҳурматли биродарлар, келинг 1 Коринфияликларга мактубининг 15 боби 3 ва 4 оятларини ўқиб кўрамиз: “Мен Худодан қабул қилганимни дастлаб сизларга топширган эдим, яъни Муқаддас Битикларга мувофиқ Масиҳ гуноҳларимиз учун ўлди, яна Муқаддас Битикларга мувофиқ У кўмилди ва учинчи куни тирилди”. Ҳаворий Павлус айнан Коринфиядаги жамоатларга ўзи гапираётган Хушхабарга ишонишлари кераклигини гапирган эди. Ҳурматли радио тингловчи биродарлар, шуни ёдингизда тутишингиз керакки, агар болаларга ёки катталарга Хушхабар айтаётганингизда, улар Раббимиз ҳақида ва У тўғрисидаги ҳақиқатларни аввал эшитмаган бўлсалар, албатта уларга тушунтириш бироз қийинчиликлар туғдириши мумкин.

Шунинг учун ишни Раббимизнинг гуноҳкорлар учун топган ўлими ҳақида бошлаганингиз маъқул. Азиз биродарлар, кимга бўлса ҳам Хушхабар гапирганимизда, албатта инсонларнинг Худованднинг кўз олдида гуноҳкор эканлигини айтиб ўтишимиз керак. Қачонки инсон ўзининг гуноҳи ҳақида билса, шундагина ўзини Худога муҳтожлигини кўра билади. Худованд бизларни ҳар биримизга Хушхабарни ишониб топширган. Демак, бизда бошқа инсонларнинг олдида жавобгарлик бор. Хушхабарни одамларга гапирганимизда, одамлар фақатгина эшитиб қолмасдан, уларда тавба қилиш учун ва ўзларини ҳаётларини Худога ишониб топширишлари учун хоҳиш пайдо бўлиши керак.

Азизлар, Хушхабар гапираётганимизда ўзимиз айтаётган гапларга ишонишимиз керак. Шундагина айтаётган гапларимиз ҳақиқатлигини бошқалар ҳам кўра олади. Айниқса болалар жуда сезгир бўлгани учун ҳам, ишонч билан гапирганимиз яхши. Акс ҳолда гапларимиз оддий эртакдай кўриниши мумкин. Исо Масиҳнинг тарихи эса асло эртак эмас. Азиз биродарлар, ҳар бирингизга Хушхабар гапираётганингизда Муқаддас Руҳга тўлиб тошишингизни тилаб, сиз азизлар билан хайрлашаман. Шу билан сиз азиз тингловчиларга ўзимизнинг интернетдаги сайтимизни манзилини айтиб ўтмоқчи эдим. Марҳамат, ёзиб олинг: www.najot.com яна радио тўлқинларимиз орқали учрашгунча хайр, соғ-саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top