2:54

Болаларнинг ўсишига ёрдам 226

MP3

Ассалому алайкум ҳурматли радио тингловчи мухлислар. Сиз азиз биродарларимиз билан яна радио тўлқинлари орқали дийдор учрашиб турганимиз учун Худовандга ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз. Ҳурматли радио тингловчи биродарлар, ҳали Хушхабар эшитмаган болалар тўғрисида гапирадиган бўлсак, улар ўзларининг ота- оналарини ортидан боришлари аниқ. Баъзида улар ўзларининг кимлигини ҳам англамайдилар. Албатта шунда масиҳийлик ҳақида эшитсалар, мақсадга мувофиқ бўларди. Лекин минг афсус билан айтишимиз мумкинки, биз масиҳийлар кўпчилигимиз нажот ҳақида билсак ҳам, гапирмасликка ўрганиб қолганмиз. Болалар ўзлари учун танлаган йўлларида тез ўзгаришлари мумкин.

Яъни айтмоқчимизки, улар тезда руҳан ўсиб борадилар. Азизлар, биз ҳаворийлардан эшитган асосий ҳақиқатларни албатта болаларга ва катталарга ҳам ўргатишимиз керак.

Бундай ҳақиқатлар албатта ҳар қандай инсонни ҳаётини ўзгартиришга қодир. Келинг азиз биродарлар, биргаликда Галатияликларга мактубининг 1 боби 8 оятини биргаликда ўқиб кўрсак: “Бордию биз ёки ҳатто осмондан бирор фаришта келиб, ўзимиз сизларга ўргатган Инжилдан бошқа бир “хушхабар” келтирса, лаънати бўлсин”. Азизлар, ёдингизда бўлса, ҳаворий Павлус Худованднинг каломини бор кучи билан ҳимоя қилган. Ташқаридан бўладиган ҳар қандай қаршиликлар ва нотўғри таълимотлардан астойдил ҳимоя қилган. Шунинг учун ҳам ўзининг яхши кўрган шогирди Тимўтийга шундай деб айтган эди.

Азизлар, ушбу гаплар 2 Тимўтийга мактубининг 1 боби 14 оятида шундай сўзлар билан битилган: “Сенга топширилган улуғ омонатни ичимизда яшовчи Муқаддас Руҳ ёрдамида сақлагин”. Ҳурматли радио тингловчи биродарлар, болаларга ўз вақтида Хушхабар етиб бориши ҳақида ўйлайлик. Агар биз ўз вақтида ҳаракатни бошламасак, албатта бошқалар ўзларининг ишларини амалга ошириш пайига тушиб қолишлари аниқ. Нотўғри таълимотга илиниб қолган инсонни эса йўлдан қайтариш анча мушкул ва кўп меҳнат қилишни таълиб этади. Биз болаларга дарс берганимизда уларга ёқиши учун эмас, ёки улар билан қизиқарли вақт ўтқашиш учун эмас, балки Каломда ёзилган ҳақиқатни борича гапиришимиз керак. Ҳақиқатни ҳеч ким ўзгартишишга ҳақли эмасдир.

Албатта қизиқарли дарс болалар учун керак. Лекин маълум рамка ичидан ташқарига чиқмаслигимиз керак. Азизлар, биздан талаб этиладигани эса бор ҳақиқатни ўзгартирмай борича гапириб беришдан иборат. Ҳаворийларнинг қандай хизмат олиб борганлиги ҳар биримизга яхши маълум. Албатта улардан ўрнак олиш ва улардек хизмат қилиш ҳар биримизга насиб бўлсин. Шунинг билан азизлар, бугунги эшиттиришимиз ўз ниҳоясига етиб бормоқда, сизлар билан хайрлашар эканман, сиз азизларга ўзимизнинг электрон почтамизни манзилини эслатиб ўтмоқчи эдим: dilkash@najot.com Азизлар, бизнинг “Дилкаш” радиомизни тинглашда давом этинг. Яна тўлқинларимизда учрашгунча хайр, саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top