2:53

Уй гуруҳлари 75

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчи биродарлар. “Дилкаш” радиомизга ҳўш келибсиз. Азизлар, сиз билан эфир орқали бўлсада учрашиб турганимиздан бағоят миннатдормиз. Азизлар келинг, бугунги эшиттиришимиз орқали жамоатлар ва кичик уй гуруҳлари қандай ишлар қилиши ҳақида суҳбатлашсак. Азиз биродарлар, бизга яхши маълумки, кичик уй гуруҳлари асосан ҳафтанинг маълум бир белгиланган кунида биргаликда учрашиб турадилар. Албатта бу кичик уй жамоатларининг белгиланган асосий йиғилишларидан биридир. Ушбу йиғилишда гуруҳ аъзоларининг барчаси иштирок этиши кўзда тутилади. Агарда биродарлардан кимдир маълум сабабларга кўра келолмай қолса, зудлик билан белгиланган биродарлар у инсоннинг ҳолидан хабар олишлари шарт.

Бундан ташқари гуруҳдаги етакчи хизматчилар ҳафта давомида биргаликда учрашиб, бирга ибодат қилишлари ва бир-бирларини қўллаб-қувватлашлари ҳам мумкин. Биргаликда қилиниши керак бўлган ибодат жуда муҳим. Биз ҳафта давомида бўладиган учрашувларни лидерлар учрашуви деб аташга ўрганиб қолганмиз. Хуллас учрашувларни қандай аталиши эмас, балки учрашувнинг ўзи жуда муҳим. Албатта бундай учрашувларда келгуси режалар ва ҳафта давомида бўлиши керак бўлган йиғилишнинг режалари биргаликда кўриб чиқилади. Ҳафта давомида бўладиган асосий учрашувнинг режалари нималардан иборат бўлиши керак?

Албатта биринчиси: барча биргаликда Отамиз Худога сажда қилишлари ва ўзларининг миннатдорчиликларини исхор этишларидан бошланади. Иккинчиси эса биродарлар бир-бирларини руҳлантириб, қўллаб-қувватлашлари керак. Балки кимдадир жиддий муаммолар бўлса, биргаликда ибодат қилиш жуда муҳим. Азиз биродарлар, кичик уй гуруҳларидаги йиғилишнинг асосий мағзи бу — бошқа биродарларнинг ҳам гапириши учун имконият беришдир. Шундан кейин учинчи қисмга ўтса ҳам бўлади. Демак, асосий етакчи ёки тажрибали биродарлардан кимдир воизлик қилиши ҳам мумкин. Тўртинчи, яна бир асосий қисмлардан бири бу — биргаликда биродарларнинг ибодати.

Ибодатда биродарларнинг очиқ бўлиши ва бир-бирларини тўғри тушунишлари жуда муҳим. Ана шундан кейин эса охирги бешинчи қисмга ўтса ҳам бўлади. Бешинчи қисм — кичик уй жамоати аъзолари билан биргаликда келгуси ишларни режалаштириш.

Бунда ким қаерга боради, ким Хушхабар айтади ва яна кимдир янги биродарлар билан учрашиб, уларни қўллаб-қувватлашни режалаштириш мумкин. Ёки ўзларингизнинг режаларингизга шуларни ҳам бириктиришларингиз мумкин. Азизлар, ҳар бирингизга ва оилангизга тинчлик ва ҳотиржамлик тилаб қоламиз, ва шу билан бирга Худованд ҳар бирингизга донолик берсин деб, бугунги эшиттиришимизга якун ясамоқчиман. Шу билан бирга азизлар, сизга ўзимизнинг интернетдаги сайтимизнинг ҳам манзилини эслатиб ўтсам: www.najot.com Яна “Дилкаш” радиомизнинг қувноқ тўлқинлари орқали учрашгунча хайр, саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top