3:01

Уй гуруҳлари 77

MP3

Ассалому алайкум ҳурматли радио тингловчи мухлисларимиз. Мана сиз азизлар билан баҳор фаслининг илк кунларида учрашиб турибмиз. Азиз биродарлар, сизларнинг ҳар бирингизга соғлик ва омонлик тилаган ҳолда, бугунги уй жамоатлари гуруҳларининг фаолияти ҳақидаги суҳбатимизни бошламоқчиман. Азиз радио тингловчи биродарлар, Раббимиз Исо Масиҳни тан олиб, Ундан кечирим сўраш учун чин юракдан барча гуноҳлар учун тавба қилиш керак. Энг муҳими, инсон Худонинг олдида барча гуноҳлари учун иқрор бўлишидир. Римликларга мактубининг 10 боби 9 ва 10 оятларини биргаликда ўқиб кўрамиз: “Агар сен Исони Раббим деб, оғзинг билан очиқ иқрор этсанг ва Худо Уни тирилтирганига чин юракдан инонсанг, нажот топасан.

Чунки оқланиш учун юрак билан эътиқот қилмоқ , қутилиш учун оғиз билан иқрор бўлмоқ лозимдир”.

Демак, агар дилимиз тайёр бўлса, тилимиз билан тавба қилиб Раббимиз Исо Масиҳни юрагимизга қабул қиламиз. Азиз радио тингловчи биродарлар, агар кичик уй гуруҳингизга янги инсонлар келган бўлса ва улар ўзларининг гуноҳлари учун тавба қилишни истасалар, албатта уларга тавба ибодатларини намунасини кўрсатиш керак. Тавба ибодатларида ўз гуноҳларни тан олиш ва Раб Исони юрагига қабул қилиш жуда муҳим. Шу инсон тавба қилганидан сўнг, орадан бироз вақт ўтиб у энди сувда чўмдирилиши мумкин. Бу ҳам жиддий маросимлардан бири, деб айтиш мумкин. Сабаби, энди тавба қилган инсон абадий ҳаётга эришганлигини тасдиқлаш учун Худованд билан аҳд тузади. Агар замонавий тилда айтадиган бўлсак, абадий ҳаётга эришганлигингиз тўғрисида юрагингизда муҳр босилган ҳужжатга эга бўласиз.

Албатта, сувга чўмдириладиган биродар олдиндан бир нечта дарслар орқали шу ҳақида билса яна ҳам мақсадга мувофиқ бўларди. Раб Исо бизга шу рамзни берган экан, шу орқали биз энди юқоридан туғилганимизни тушуниб етамиз. Шу янгитдан туғилиш орқали дилимиздаги нарсани нафақат тилимиз билан, балки амалда ҳам тасдиқлаймиз. Энди биз аниқ биламизки, эски ҳаётимиз ортда қолди, энди биз янги ҳаётга эга бўлдик. Албатта булар бизнинг ёки кимнингдир меҳнатларини самараси эмас. Худованд айнан сизни ва мени қутқаришни истагани учун шунча ишларни айнан биз билан содир бўлишини истади ва амалга оширди. Шу учун Худовандга қанчалик раҳматлар айтсак ҳам камдир.

Ҳурматли биродарлар, ҳали дунёда тавба қилиши керак бўлган инсонлар кўпдир, балки уларнинг орасида кимдир айнан сизнинг кичик уй жамоатингизга келиб қўшилиши мумкин. Бунинг учун Худованд сизни ишлатишни истайди. Ҳурматли биродар, Худованднинг чақирувига “лаббай” деб жавоб беришга ўрганинг. Шунинг билан азизлар, бугунги эшиттиришимиз ўз ниҳоясига етди. Сизлар билан хайрлашар эканман, сиз азиз радио тингловчиларга ўзимизнинг электрон почтамизнинг манзилини айтиб ўтмоқчи эдим: dilkash@najot.com Азизлар, яна радио тўлқинларимиз орқали учрашгунча хайр, саломат бўлинглар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top