3:02

Таълимотлар

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчи биродарлар, сиз азиз радио тингловчиларимиз билан яна ҳаво мавжлари орқали учрашиб турганимиздан бағоят хурсандмиз. Азизлар, бугунги эшиттиришмиз орқали айрим таълимотлар ҳақида суҳбатлашсак.

Арий Ливияда туғилган бўлиб, Александерия жамоатида пресвитер, яъни чўпон лавозимида хизмат қилган. У ўзининг таълимотада Исо Масиҳни Худо эмас, балки Худо яратганлари орасида энг мукаммали, У фаришталардан ҳам юқори, Ота-Худодан эса паст, деб таълим берган. Арийнинг бу таълимоти жамоат хизматкорлари орасида жуда катта баҳсни келтириб чиқарди.

Бу баҳсга жамоат тарихида биринчи марта император Константин аралашади. Бу баҳсни ҳал қилиш учун Константин бутун жамоат хизматчиларининг биринчи катта йиғилишини ўтказди. Демак, биринчи йиғилиш ҳақида. Бу йиғилиш 325 йил Найсия шаҳрида ўтказилди. Бу йиғилишда Европа, Осиё ва Африкадан 380та нозирлар, чўпонлар ва чўпон ёрдамчилари қатнашди. Йиғилиш аъзолари императорни залга киришини кутиб туришар эди. У залга кириб келганда, унинг кийими олтин ва қиммат баҳо тошлар билан безатилган эди, ва у учун махсус олтиндан ясалган ўриндиққа келиб ўтиради. Император кириб келганда, уни мадҳлаб қўшиқ айтилгандан кейин сўзни бошлайди, ва йиғилиш император бошқарувида бўлиб ўтади.

Найсиядаги йиғилишда Афанасий исмли кам танилган хизматчи Арий таълимоти сохталигини Муқаддас Руҳ қудратида калом орқали исботлаб беради. Бу йиғилишда Худо уч бирликда деган қарорга келишади. Арий ва унинг икки издоши сохта таълимотда айбланиб сургун қилинади. 327 йилда Константин йиғилишда чиқарилган қарордан шубҳаланиб Арийни сургундан чақиртиради. Қўрқиб кетган Арий Учбирлик таълимоти билан розилигини айтади ва кейин қолган 2та издошини ҳам озод этади. Озодликга чиққан Арий ва унинг издошлари жамоатларда яна ўзларининг таълимотларини тарқата бошлайдилар.

Бу йиғилишдан кейин Масиҳ жамоати номига “Католик” яьни “Бутун жаҳон” номи қўшила бошланди. Шундан кейин қоғозларда Католик жамоати деган сўз ишлатиладиган бўлди. Йиғилишда Исо Худо деган қарорга келинди ва бу хулосага кўра Марямга ҳам эьтибор берила бошланди. 330 йилда Константин Рим пойтаҳтини Константинополга кўчирди. Бунинг сабаби, айрим герман қабилалари Рим империясига таҳтид солаётган эди. Бу аср охирига бориб, Рим империясидаги йирик шаҳар жамоат нозирлари 5та папаларга бўлинди. Яъни: Рим, Антиохия, Қуддус, Константинопол, Александерия. Азиз радио тингловчи биродарлар, мана шу таълимотлар бўйича яна бир неча марта йиғилишлар бўлиб ўтади, шу йиғилишлар ҳақида сизлар билан келаси эшиттиришларимиз орқали суҳбатлашамиз, деб умид қиламиз. Ҳозирча сизлар билан хайрлашиб, ўзимизниг электрон почтамиз манзилини сиз азизларга яна бир бор айтиб ўтмоқчи эдим: dilkash@najot.com хайр, саломат бўлинглар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top