3:10

Руҳий ғалаба 206

MP3

Ассалому алайкум азиз радиомиз мухлислари. Яна сизлар билан радиомиз тўлқинларида дийдор учраша олганимиздан беҳад хурсандмиз. Эфирда “Дилкаш” радиоси: марҳамат, тингланг. Шайтоннинг асосий нишони бу — Раббимиз Исо Масиҳдир. Нима учун Раб Исо Масиҳ? Келинг, яхшиси ушбу саволга жавобни Муқаддас каломдан излаб кўрамиз. Ибронийларга мактубининг 2 боби 14 ва 15 оятлари: “Болалар эт ва қондан иборат бўлганлари учун, Исо Ўзи хамуларга тенглашиб, худди шундай вужудга эга бўлди, токи ўлим билан даҳшат сочувчи иблисни Ўз ўлими орқали йўқ қилсин ва умр бўйи ўлим қўрқувига қул бўлган одамзод болаларини озод қилсин”.

Худованд шайтоннинг режаларидан хабардор бўлгани учун ҳам Раббимиз Исо Масиҳни ерга юборишидан аввал, барча ишларни олдиндан режалаштирган эди. Агар шайтон Худованднинг режаларни билгaнида эди, албатта Раббимиз Исо Масиҳнинг келишига турли тўсқинликлар қилиши мумкин бўларди. Агар ёдингизда бўлса, Раббимиз Исо Масиҳ туғилганидан сўнг, шоҳ Хирод чақалоқни топиб Уни ўлдиришни буюрган эди. Албатта бу ҳам шайтоннинг иши, деб айтишимиз мумкин. Ҳар доим шайтон Худованднинг режалари амалга ошганидан сўнг хабар топади. Чунки бунинг ҳам ўзига яраша сабаблари бор. Лекин кеч бўлсада, шайтон барчасини бузишга ҳаракат қилиб кўради.

Шайтоннинг чақалоқни йўқ қилиш режаси амалга ошмаганидан сўнг нима қилди? Энди Раббимизни у чўлда кутиб олди ва турли синовлар билан ўзига буйсундиришга ҳаракат қилиб кўрди. Унинг ушбу режаси ҳам амалга ошмаганидан сўнг, Раббимизни хочга михлашга ҳаракат қилди. Худдики унинг ушбу режаси амалга ошгандай туюлди. Лекин бир оздан сўнг, у қаттиқ адашганини ва Худованд кучли эканлигин тан олди. Азиз биродарлар, Худованд учун имконсиз нарсанинг ўз йўқ. Баъзи пайтларда биз инсонларга шундай туюладики, гўё Худованд бизга ёрдам беришга кечикяпти. Йўқ, асло Худованд кечикмайди. У фақатгина инсонларнинг сабр-тоқатини текшириб кўради холос.

Раббимиз Исо Масиҳ Ўзининг шайтон устидан ғалабаси ҳақида 1Бутрус китобининг 3 боби 18, 19 ва 20 оятларида айтган эди. Келинг, ушбу ғалаба нашидасини биргаликда ўқиймиз: “Чунки Масиҳ ҳам бизни Худога яқинлаштириш ва гуноҳларимизни ювиш учун бир марта азоб чекиб ўлди. Ўзи солиҳ киши бўлгани ҳолда, гуноҳкорлар учун қурбон бўлди. Унинг баданини ўлдиришган бўлсада, Руҳи тирилди. Масиҳнинг руҳи эса бориб, зиндонга қамалган руҳларга ваъз айтди. Булар қадим замонда, Нуҳ пайғамбар ўз кемасини қураётган замонда Худонинг сабрини инобатга олмай, итоатсиз бўлган эдилар”. Азиз биродарлар, ушбу оятдаги сўзлар билан бугунги эшиттиришимизга якун ясамоқчиман. Бизнинг интернетдаги сайтимизнинг манзили; www.najot.com сайтимизга мархамат қилинг ва қизиқарли маълумотларга эга бўлинг. Хайр, саломат бўлинглар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top