2:54

Руҳий ғалаба 210

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчи мухлислар. Сизлар билан ғойибона бўлсада яна радио орқали учрашиб турганимиздан Худовандга ва Раббимизга шукуроналар айтамиз. Бир пайтлар Томас Келли шундай деб айтган эди: “Ичимизда бизни ташкил қилувчи ва бошқарувчи фақат биргина ҳаёт бўлатуриб, биз ўзимизни ташқи ҳаётимизнинг турли жабҳаларида намоён қилишга уринамиз”.

Шунингдек у қуйидаги фикрини ҳам қўшиб қўяди: “Мен Марказнинг атрофига қурилган ҳаётни, илоҳий ҳаётни назарда тутяпман. Бизнинг ҳар биримиз шундай ҳаёт билан, яъни ақл-бовар қилмас куч-қувват ва тинчлик-хотиржамлик, бирлик ва ишонч, ҳар қандай мураккаблик оддийликка айланадиган ҳаётда яшашимиз мумкин. Фақат бунинг бир шарти бор: сиз буни чин кўнгилдан исташингиз керак”.

Биз эса бу шарт билан иш тутишимиз керак. Биз чиндан ҳам ўз ички дунёмизда тартиб бўлишини истаймизми? Яна бир бор сўрайман, биз уни хоҳлаймизми?Агар гапирган гапига эмас, қилган ишига қараб баҳо берадиган бўлсак, у ҳолда бугунги кунда оддий имонли учун ўз ички дунёсидаги тартиб муҳим даражали иш бўлмай қолибди, деган тасаввурга бориб қоламиз.

Афтидан, биз бизнесда, ўйламай режа тузишда, моддий бойликлар тўплашда муваффақиятларга эришишни маъқул, деб биламиз, турли конференцияларга, семинарларга шошамиз, ўзимини қизиқтирган мавзулар бўйича фильмлар томоша қиламиз ва эшитамиз. Қисқаси, биз ташқи дунёдаги ҳаракатларимизни ўзгартирган ҳолда ички дунёмизга тартиб киритишга уринамиз. Бу ҳолат бизга Муқаддас Китоб ўргатган, буюк азизлар намойиш этган ҳамда ўзимизнинг руҳан қайғули тажрибаларимиз доимий исботлаб турадиган ҳақиқатга тўғридан-тўғри қарши чиқади.

Мен қаердадир Жон Уэслининг ташқи дунё ҳаёти ҳақидаги ушбу сўзларини ўқигандим: “Гарчи мен ҳамиша шошсам-да, ҳеч бир ишни шошиб-пишиб қилмайман, чунки хотиржам руҳда бажаришим мумкин бўлган ишдан ортиқ вазифани ҳеч қачон ўз зиммамга олмайман”. Азиз биродарлар, ўз дунёмизнинг ички борлиғига қараш учун, биз ҳамма нарсадан қандай қилиб озод бўлишимиз мумкин? Кўплаб одамлар ҳаётида бу савол хавфли равишда узоқ вақт жавобсиз қолиб кетмоқда. Йирик ташкилотлар ва жамоатларни бошқараётган эркак ва аёллар ҳам, кўп ҳолларда бу саволга жавоб бера олмайдилар. Яшаш учун ишлаб, пул топиш билан машғул ва бошқалардан “кам бўлмасликка” уринаётган оддий одамлар ҳам ушбу муаммо билан курашадилар. Гап шунда-ки, бу савол учун осон жавоб йўқ, фақат оддий жавоб мавжуд.

Биз қачонки бу вазифани бошқа қилаётган ишларимизга қараганда муҳимроқ, деб ҳисобласак, ана шундагина ўз ички дунёмиз борлиғида нажот топишимиз мумкин бўлади. Шунинг билан азизлар, эшиттиришимиз ўз ниҳоясига етди, бизнинг электрон почтамизни манзили: dilkash@najot.com хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top