3:01

Худонинг сўзи 127

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчи биродарлар. Сиз азиз радио тингловчи биродарларимиз билан радио тўлқинларимиз орқали яна дийдор учрашиб турганимиздан бағоят хурсандмиз. Марҳамат тингланг, эфирда “Дилкаш” радиоси. Келинг азиз биродарлар, Муқаддас каломнинг Ёшуа китоби 24 боби 2 оятини биргаликда ўқиб кўрамиз: “Ёшуа бутун халққа шундай деди: “Исроил халқининг Худоси Эгамиз шундай демоқда: қадимда сизларнинг аждодларингиз, жумладан, Тераҳ ва унинг ўғиллари Иброҳим ҳамда Нахур Фурот дарёсининг нариги томонида яшар ва бошқа худоларга хизмат қилар эдилар. Мен сизларнинг ота-бобонгиз бўлган Иброҳимни Фуротнинг нариги томонидаги ердан олиб, бутун Канъон юрти бўйлаб бошлаб бордим. Иброҳим наслини кўпайтирдим.”

Азиз биродарлар, ушбу оятни ўқиганимизда ўйланиб қолишимиз аниқ. Чунки шу оятлардан кўриб турибмизки, Иброҳим аслида бутпараст бўлган. Масалан, биз мусулмонлар ичида туғулиб ўсганмиз ва шунинг учун биз мусулмон бўлиб ишониб юрганмиз, худди шундай, агарда буддист бўлсак, буддага ишониб юрардик. Туғилиб ўсган жойимизга қараб ўзига яраша таъсир оламиз. Азиз биродарлар, Худо Иброҳимни солиҳ бўлгани учун эмас, балки уни имони орқали солиҳ қилмоқчи бўлиб чақирди. Шундай экан, келинг азизлар, биз биргаликда Иброҳимни итоатсизлигини кўриб чиқсак.

Ибтидо китобининг 12 боби 10 оятдан то 20 оятгача бўлган жойларини ўқисак, у ердан биз кўрамизки, Иброҳим ўз хотинини фиръавнга, яъни бошқа эркакка бериб юборади. Албатта бу даҳшатли. Ўйлайманки, ҳозирги кунда ҳеч ким ўз хотинини бошқа бир бегона эркакка бериб юбормаса керак. Шу ердан кўриб турибмизки, Худо Иброҳимни тўлиқ ҳимоя қила олишига ишончи сустли қилган ва фиръавндан қўрққан. Шунинг учун хотини Сорайни фиръавнга синглим деб бериб юборади. Бундан ташқари Ибтидо китобининг 16 бобида Хожардан фарзанд кўришга ҳаракат қилиши ҳақида ёзилган. Яна Ибтидо китобининг 17 боби 17 оятида Худонинг ваъдаси устидан кулиш ҳақида ҳам ёзилган.

Мана шу жойлардан кўриб турибмизки, Худо Иброҳимни танлаган бўлса ҳам, у бир неча марта Худога итоатсизлик қилди. Азизлар, мана шуларга қарамай, бу аҳднинг бажарилиши тўлиқ Худонинг зиммасида эди, албатта Иброҳимни эмас. Балки шунинг учун бўлса керак, Иброҳимга берилган марҳамати ҳақида яна ва яна такрорланади. Ушбу ваъда эса бизларга яхши маълум. Худованд Ўзига нисбатан итоаткорларни севади.Худовандни мархаматни олишни истаган хар бир инсон итоаткор бўлиши керак. Азиз биродарлар, шунинг билан бугунги эшиттиршимиз ўз ниҳоясига етди. Сиз азизлар билан хайрлашиб, сизга ўзимизнинг электрон почтамиз манзилини эслатиб ўтсам: dilkash@najot.com Азизлар, биродарлар, бизнинг “Дилкаш” радиомизни тинглашда давом этинг. Мен эса сиз азизлар билан хайрлашиб, хонадонингизга тинчлик ва оилангизга барака тилаб қоламан. Хайр, саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top