3:24

Худо, Исо ва Муқаддас Руҳ

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчи мухлислар. Сиз азиз тингловчиларимиз билан яна радиомиз тўлқинлари орқали ғойибона бўлсада учрашиб турганимиздан бағоят миннатдормиз. Марҳамат тингланг, эфирда “Дилкаш” радиоси. Азиз биродарлар, Муқаддас Каломни ўқиганимизда, айрим жойларида Худованднинг кўплик маъносида айтилган сўзларини кўришимиз мумкин. Масалан, Ибтидо 1 боб 26 оятида. Келинг азизлар, биргаликда ушбу оятни ўқиб кўрамиз.

“Яна Худо: Ўз суратимизга кўра, Ўзимизга ўхшаш одамни яратайлик, ҳа, бутун ер юзи ва ерда ҳаракат қилувчи барча махлуқот устидан ҳокимлик қилсин”- деди. Мана шу Худо томонидан айтилган ҳар бир сўз жуда қимматбаҳодир. Матто китобининг 4 боби 4 оятида шундай ёзилади: “Исо унга жавобан деди: Тавротда инсон биргина нон билан эмас, балки Худонинг оғзидан чиққан ҳар бир сўз билан яшайди” — деб ёзилган. Бундан ташқари яна шу китобнинг 5 боби 18 оятини ҳам биргаликда ўқиб кўрамиз:

“Сизга чинини айтайин, еру осмон тугамагунча ва тақдир этилган ҳамма нарса амалга ошмагунча, Тавротдан на бир харф, на бир нўқта ўчади”. Шундай азиз радио тингловчи биродар, Худованднинг сўзи биринчидан ҳақиқат, иккинчидан эса абадийдир. Худованд одамларга Ўзини кўрсатишдан олдин У учбирликда эканлигига олдиндан тайёрлаб келган. Эски Аҳд китобидан бизга маълумки, Худованд одамлар билан фаришталар орқали гаплашиб келган. Қайсики у фариштани биз Худонинг фариштаси деб атаймиз. Ана шу фаришта ҳам Муқаддас китобнинг айрим жойларида Тангри деб айтилади.

Масалан, Ибтидо китобининг 16 бобини ўқиганимизда, 7 оятда Худованднинг фариштаси Ҳожарга зоҳир бўлганлигини кўрамиз. Кейинчалик эса Ҳожар: мен ўз кўзларим билан Тангрини кўрдим, деб айтганини ҳам ўқишимиз мумкин. Ана шу фаришта Раббимиз Исо Масиҳ бўлганлигига ҳеч кимда шубҳа бўлмаса керак. Демак, Худованд Ўзи ҳақида хоҳлаганича гапириши мумкин. Азиз радио тингловчи, лекин биз аниқ биламиз: Ота, Ўғил ва Муқаддас Руҳ доимо бирга, шунинг учун биз уларни учбирлик деб айтамиз.

Учбирлик ҳақидаги таълимотни биз инсонлар охиригача тушуниб ета олмаймиз. Чунки биз инсонларнинг ақл-заковатимиз бунга йўл қўймайди. Инсоннинг ақли чегарали эканлигин ва Худованднинг донолиги билан умуман солиштира олмаслигимизни биз инсонлар тан олишимиз керак. Шундай бўлсада биз Худо учбирлик эканлигига ҳеч ҳам шубҳа қилмаслигимиз керак. Азизлар, эшиттиришимизни бир оят билан якунламоқчиман:

“Инсоннинг ўйларини унинг ичидаги ўз руҳидан бошқа ким билади? Худди шундай, Худонинг ўйларини Худонинг Руҳидан бошқа ҳеч ким тушуна олмайди”. Азизлар, эшиттиришимизга якун ясашдан аввал сиз азизларга ўзимизнинг интернетдаги сайтимизни манзилини айтиб ўтсам: www.najot.com яна радиомиз тўлқинлари орқали учрашгунча хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top