Ассалому алайкум азиз радиомиз мухлислари. Сиз азиз радио тингловчиларимиз билан яна радиомиз қаршисида соғ-омон учрашиб турганимиздан бағоят хурсандмиз. Ҳурматли радио тингловчи, мавзумиз бошида сизларга бир савол билан мурожаат қилмоқчиман. Азизлар, қандай ўйлайсиз, гуноҳ билан азоб чекиш ўртасида қандайдир боғлиқлик борми? Албатта, шу мавзуда гап кетадиган бўлса, кўпчилик Аюб билан бўлган воқеани эслашади. Албатта, Аюб билан бўлиб ўтган воқеа азоб чекишнинг бир намунасидир. Албатта, у билан бўлиб ўтган воқеа ҳозирги кунда ким биландир содир бўлса, ўйлайманки, шу инсон ҳақидаги воқеа тез орада бутун дунёдаги имонлиларнинг қулоғига етиб боради.
Албатта, Аюб билан ҳам худди шундай бўлди. Лекин у албатта сабр-тоқат билан барчасини ўз бошидан кечирди. Аюб орқали биз масиҳийлар кўпгина ҳақиқатларни ўрганишимиз мумкин. Аюбнинг бошига оғир кунлар тушганида, уни йўлдан оздирадиган, Худодан воз кечишга ундайдиган ёру-дўстлари кўпайиб кетди. Лекин бизга маълумки, Аюб барчасини чидам билан Худога содиқ қолган равишда ўз бошидан ўтқазди. Нима учун Аюбнинг дўстлари унинг бошига тушган кулфатларда Аюбнинг гуноҳи бор деб ўйлашган эди? Албатта, улар азоб чекиш ва гуноҳни бир кўз билан кўришаётган эди. Демак, Аюб кўп азоб чекаётган бўлса, кўп гуноҳ қилган. Бу Аюбнинг дўстларини фикри эди. Албатта, ҳозир ҳам шундай ўйлайдиган биродарларимиз бор. Агар кимдир азоб чекаётган бўлса, бу унинг гуноҳ қилганлигидан дарак эмаску.
Шу тобда мен ўз бошимдан кечган бир воқеани эсладим. Ўйлайманки, бу сиз азиз биродарлар учун ҳам қизиқ бўлади. Кунларнинг бирида мен ўзим билан бирга хизмат қилаётган биродарларимиз билан бошқа бир мамлакатга конференция учун боришимиз керак эди. Борадиган кунимиз аниқланди ва йўл учун чипта ҳам сотиб олдик. Шу пайт мен бирданига қаттиқ касал бўлиб қолдим. Шунда бошлиғимиз менга албатта бормасдан қолишинги мумкин, деб мени қолдирди ва чиптани қайтариб кассага топширдик.
Конференция тугагандан сўнг, бир неча кун ўтиб менга бошқа бир бошлиғимиз телeфон қилиб: мен қандай гуноҳ қилганлигим ва мен нима учун касал бўлганлигим ҳақида мендан сўраб қолди. Мен гап нима ҳақида эканлигини шу онда тушуниб етдим. Биринчи бошлиғимиз мен ҳақимда бироз бўлмағур гапларни гапириб: у гуноҳ қилган, шунинг учун у касал бўлиб бу ерга кела олмади, деб айтган эди. Орадан вақт ўтиб ҳаммасига ойдинлик киритилди. Мен ҳақимдаги барча ҳақиқат маълум бўлди. Шундай қилиб азизлар, азоб чекаётган ҳар бир биродар гуноҳ қилган, деб айтишга шошилмайлик. Балки Худованд унга ҳам Аюб каби Ўзининг синовларини юборгандир. Балки шу биродаримиз энди катта марҳаматга эга бўлар. Шунинг билан азизлар, бугунги мавзумиз ўз ниҳоясига етди. Сиз азизларга ўзимизнинг интернетдаги сайтимиз манзилини айтиб ўтсам: www.najot.com яна радиомиз тўлқинлари орқали учрашгунча хайр саломат бўлинг, азиз биродарлар.