3:24

Масиҳнинг азоблари

MP3

Ассалому алайкум азиз радиомиз мухлислари. Яна сиз азиз биродарларимиз билан соғ- омон радиомиз тўлқинлари орқали учрашиб турганимиз учун Худовандга бениҳоя шукроналар бўлсин. Азизлар тингланг, эфирда “Дилкаш” радиоси. Азиз радио тингловчилар, агар Раббимиз Исо Масиҳнинг хочдаги азоб-уқубатларини ҳисобга олиб қарайдиган бўлсак, Худованд барчамизга азоб-уқубатлар орқали гуноҳ сари кетаётган дунёни қутқаришимиз учун имконият бермоқда.

Ҳа, албатта айрим азоб-уқубатларга чидам бериш анча мушкул. Лекин на илож, Раббимиз Исо Масиҳ ҳам ўлимга тик борди ва Ўз бошидан барча қийинчиликларни ўтқазди. Албатта, Худованд Ўзи танлаган барча масиҳий биродарларимиз айрим қийинчиликларга дуч келади. Шу қийинчиликлар орқали эса Худованд барчага Ўзининг ажойиб хизматларини тайёрламоқда. Биз биламиз, Раббимиз Исо Масиҳ барча қийинчиликларни тан олиб ундан қочмади. Муқаддас каломда барча пайғамбарларни ҳаёти ўзига яраша қийинчиликлар билан ўтгани барчамизга маълум.

Шунинг учун ҳам азизлар, бизларнинг ҳаётимизда ҳам шунга ўхшашликлар мавжуд. Кимдир шундай қийинчиликларга дош беролади, яна кимдир эса Худованддан нолиб: мени нимага эсдан чиқардинг, деб шикоят қилади. Биз эса ҳар қандай муаммоларга тайёр туришимиз керак. Ҳозирги кунда биродарларимиз билан содир бўлаётган қийинчиликлар Раббимиз Ўз бошидан кечирганлари билан солиштирганимизда жуда катта фарқи бор. Исо Масиҳ биз масиҳийлар учун азоб чеккан экан, ушбу азоб уқабатларни биз У билан бўлишишимиз керак. Лекин шуни ёдимиздан асло чиқармасилигимиз керакки.

Барча муҳим ишни У, яъни Раббимизнинг якка Ўзи амалга оширди. Агар ҳаворий Павлуснинг ҳаётидаги қийинчиликлар бошқаларникидан кам десак, хато бўлади. Лекин ҳаворий Павлус бирон марта бошидан кечирганларидан нолимади. Аксинча у доимо хурсандлигини тан олиб бошқаларга гапирар эди. Албатта, Павлус айтмоқчи эмас, менга азобли ҳаёт ёқади, деб. Ўйлайманки, Павлус ҳам ва бошқалар ҳам тинч ҳаёт кечиришни истаймиз. Лекин Павлус бошқаларни олдинга қараб юришга ва одиндаги дуч келиши мумкин бўлган барча муаммоларга, азобларга хурсандчилик билан қарши чиқишга ундар эди.

Азиз биродарлар, агар орамизда кимдадир қийинчиликлар бўлган бўлса, шу тажриба орқали бошқа биродарларга мададкор бўлинг. Уларни ушбу қийинчиликларни қандай қилиб енгиб ўтишга ўргатинг. Шундагина барча биродарлар ҳар қандай қийинчиликларга бардош бера оладиган руҳий кучли бўлиб ўсиб борадилар. Жамоатларда ўз бошидан турли қийинчиликларни кечирган тажрибали биродарлар томонидан ҳар хил гувоҳликлар бўлса, бошқаларга куч бўлади. Азизлар, барчангизга тинчлик-хотиржамлик тилаб, эшиттиришимизни якунламоқчиман. Бизнинг интернет сайтимиз манзили ёдингизда бўлса керак. Шундай бўлсада, яна бир бор эслатиб ўтмоқчиман: www.najot.com яна радиомиз тўлқинлари орқали учрашгунча хайр соғ- саломат бўлинглар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top