3:26

Аёлликни тиклаш

MP3

Ассалому алайкум. Аёллик фазилати қандай ажойиб. Бироқ атрофимиздаги ҳамма аёллар ҳам ўз аёллик фазилатларидан қониқмайдилар. Аниқроғи буни фазилат деб эмас, камчилик деб қабул қиладилар. Ҳеч эътибор қилганмисиз, нега кўпчилик қизчалар ўғил бола каби кийинадилар ва ҳаракат қиладилар. Ëки бўлмаса кўпчилик аёллар эркакшода бўлади. Ўзларини кучли кўрсатиб эркаклардай тутадилар. Бунинг сабаби нимада экан? Ўғил боласифат бўлиб қолган қизчаларнинг ота-онаси балки ўғил кўришни жуда истагандир. Ёки бўлмаса ўғиллар орасида ўсган қизчага етарлича эътибор ва муҳаббат берилмагандир. Ëки бўлмаса ўша эркак шода бўлиб қолган аёллар ёшлигида оналарининг заифлиги, оталарининг онасига қилган адолатсизлиги, уриб-тепишларини кўриб ўсиб, ўзларини бутунлай ҳимоя қобиғига ўраб олгандирлар.

Чиндан ҳам мана шундай муҳитда ўсган қизлар, аёлликни заифлик, камчилик деб билади. Шунинг учун ҳам ўз-ўзларини ҳимоя қилиш мақсадида аёлликни юракларининг туб-тубига яшириб атрофини баланд қўрғон билан ўраб олишган. Аёллиги кўриниб, билиниб қолгудай бўлса, атрофдаги эркаклар босиб-янчиб ташлайди, деган ниятда, ўзларини қўполлик ва тажовузкорлик қобиғига ўраб оладилар. Табиийки, бундай аёллардан ҳар бир эркак нари юради ва уларни ҳафа қилолмайди. Онасининг ўта заифлигини, отасининг онасига нисбатан ҳурматсизлигини кўрган ҳар бир қизча катта бўлганида ўз аёллигини йўқотган аёлга айланади.

Бу ҳолат Худога маъқул эмас. Агар Худога иккита эркак керак бўлганида, аёлнинг ўрнига лойдан яна бир эркак яратиб олган бўларди. Худо ўзидаги баъзи сифатларни жойлаштириш учун аёл кишини яратди. Шайтоннинг ҳаракатлари, бизга бўлган душманлиги асносида аёллар аёллигини йўқотиб бормоқда. Бу аёлликни, ундаги гўзалликни тиклаш учун нима қилиш керак? Бунинг учун ўз аёллигини камчилик, ожизлик ва заифлик деб билган аёллар ичларидаги аёллик фазилати атрофига қурган қўрғонларини пасайтириши, чин аёлликнинг қадрини билиши ва Худога қалбларини беришлари керак. Худо аёлнинг қалбини яхши бошқаради. Аёл кишини яратган, унга ўзидаги баъзи гўзал сифатларни жойлаштирган Яратувчидан бошқа аёл кишининг юрагини тушунадиган киши бормикан?! Аёллар қилган гуноҳлари учун Исо Масиҳ орқали кечирилиши ва Худога ишонишни ўрганишлари лозим.

Энг муҳими қалбларини жароҳатлаган кишиларни кечириши лозим. Аёллик фазилатларини ва гўзаллигини тиклаган аёл Худонинг нури каби порлайди. Гуноҳларини кечиришни сўраб Худо олдига келган аёл бошқаларга нисбатан аччиқлигини ҳам Худонинг олдида қолдириб, азалдан Худо юрагига жойлаштирган раҳмдилликни, кечиримлиликни олиши керак. Худо истаган аёл бу ички гўзалликка бой бўлган, ўз аёллигини қадрлайдиган, Худони излайдиган, қалбини борича Худога тақдим қилган аёлдир. Суҳбатимиз охирида Муқаддас Каломдан аёлларга тегишли бир парчани эътиборингизга ҳавола қиламиз: «Сизнинг жозибангиз ўрилган сочлар, тақилган олтинлар, чиройли кийимлар каби ташқи зеб-зийнатдан иборат бўлмасин. Аммо яширин қалбингиздаги ёвош ва сокин руҳ сизларнинг сўлмайдиган ички гўзаллигингиз бўлсин. Бунинг Худо олдида қадри азиздир» (1 Петр 3:3-3).

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top