Ассалому алайкум хурматли радиомизнинг азиз тингловчилари. Сизлар билан яна радиомиз тўлқинлари орқали ғойибона бўлса-да учрашаганимиздан ғоят хурсандмиз. хурматли радио тингловчи биродарлар, хар бирбола ёш бўлишига қарамай хаёти давомида бир марта бўлса хам Худованд хақида ўйлаб кўради. Улар хам жаннат ва дўзах хақида ўзига яраша турли саволлар билан ўзларининг ота-оналарига саволлар билан мурожаат қилишади. Эътиборингизга ана шундай саволлардан бирини хавола қилмоқчиман.
Азизлар, ушбу саволга биргаликда Муқаддас Каломдан жавоб топишга уриниб кўрамиз. Ўйлайманки, ушбу савол ҳар бир ота-онани олдиндан тайёр бўлишга ундаса керак. Демак савол шундай: Жаннатга бориш учун қандай қилиб рухсат олиш мумкин? Албатта, энг осон жавоб шундай янграйди: Бунинг учун ягона йўл Раббимиз Исо Масиҳга ишониб, ўзингни ҳаётингни топширишинг керак. Лекин шу жавобни болаларга қандай қилиб тушунтира биламиз? Чунки бола бу катта одаммаски, сизнинг жавобингизни кенг қамровли тушуниб олса.
Албатта болага, унинг ёшини хисобга олган холда, гапиришимиз керак. Қолганини боланинг ўзи хал қилади. Ишониш учун фақатгина ибодат қилинса бас. Ибодатда барча қилган гуноҳ ишлар учун кечирим сураб, Худога қулоқ солмаганимиз учун кечирим сўрашимиз мумкин. Масиҳ Худонинг ягона Ўғли. У бизларнинг ўрнимизга хочда азоб чекиб ўлимга бориш учун рози бўлди. Ҳатто ўлди. Уни кўмишди, орадан уч кун ўтгач Исо Масиҳ қайта тирилиб, Ўзининг Отаси Худованднинг ёнига кетди. Исо Масиҳ яна ер юзига қайтиб келади. Кимки Худодан кечирим олиб, гуноҳлари учун тавба қилган бўлса, шу инсонлар У билан бирга яна жаннатга борадилар.
Азизлар, ҳар бир масиҳий инсон ўз юрагида Муқаддас Руҳ яшашини истайдилар. Муқаддас Калом айтадики, кимда ким Худодан кечирим олиб, астойдил Худо билан гуноҳсиз ҳаёт кечиришни истаса, албатта, Муқаддас Руҳ шу инсонни ҳаётини бошқаради. Шундай инсонгина янги инсонга айланади ва Худонинг фарзанди бўлади. Кимки Худонинг фарзанди бўлса, фақатгина шулар вақти келиб, ўлганларида осмонга жаннатга бора оладилар. Азиз биродарлар, эшиттиришимизни ажойиб бир оят билан якунламоқчиман. Ушбу оят ҳар бир масиҳий инсоннинг юрагига сингиб ёд бўлиб кетганига шахсан менда шубҳа йўқ. Чунки хоҳлаган масиҳийга каломдан битта оятни ёддан айтиб беришини сўрасангиз, албатта шу оятни айтишига мен ишонаман. Яъни ушбу оят:
“Зеро Худо оламни шунчалик севдики, Ўзининг ягона Ўғлини берди, токи Унга ишонган ҳар бир киши ҳалок бўлмасин, балки абадий ҳаётга эга бўлсин”. Азизлар, эшиттиришимиз сўнгида сизларга ўзимизнинг интернет сайтимиз манзилини айтиб ўтмоқчи эдим: www.najot.com яна радиомиз тўлқинлари орқали учрашгунча хайр, соғ-саломат бўлинглар.