MP3

«Ўз йўлларида давом этишди. Исо бир қишлоққа кирди. Бу ерда Марфа исмли аёл Уни уйига таклиф қилди» (Лука 10:38).

Ассалому алайкум. Бугун суҳбатимиз Марфа ҳақида бўлади. Ўтган сафар ёдингизда бўлса ҳаётимизда Марфа ва Марямга ўхшганлар кўплаб топилади деган эдик. Бугун Марфа ва унга ўхшаганлар ҳақида гаплашамиз. Марфа ким эди ва унинг Исо Масиҳга бўлган муносабати қандай бўлган? Исо Масиҳнинг унга бўлган муносабати-чи? Исо Масиҳ Марфани жуда яхши кўрган. Марфа қандай қилиб Исо Масиҳга эргашгани ҳақида Каломда ёзилмаган, аммо Марфа ҳам Исо Масиҳни жуда қадрлагани маълум. Чунки Каломда у Исо Масиҳни уйига таклиф қилгани ёзилган эди. Билишимизча, Лазар ва унинг сингиллари Марфа билан Марям бир уйда яшашган. Агар Марфа Исо Масиҳни уйига таклиф қилмаганида, Лазар ҳам Исодай дўст тополмаган ва вақти келиб тирилмаган бўларди. Лазар уйнинг боши, Марям эса Исо таълимотининг шайдоси бўлишига қарамай, Исони уйга таклиф қилган Марфа бўлди.

Кўпинча бу парчани ўқиганимизда, Марфанинг фақат хатосини кўрамиз. Унинг ижобий сифати эътиборсиз қолиб кетади. Марфа меҳмондўст аёл эди. У Исо Масиҳнинг чарчаганини, овқатланиб дам олиши кераклигини аёллик инстинкти билан ҳис қилиб, Раббийни уйларига таклиф қилди ва ўзи Унга хизматга тутинди. Унинг бу ҳатти ҳаракатини биз аёллар жуда яхши тушунамиз. Биз ҳам яқинларимизнинг муҳтожликларини тезда ҳис қиламиз ва улар учун имкон борича хизмат қилишга ҳаракат қиламиз. Уларнинг қорнини тўйғазиб, дам олишлари учун қулай вақт яратиб берамиз ва кийимларигача ювиб қўямиз. Севган кишиларимизга шундай хизмат қилиш биз аёлларга роҳат бағшлайди. Марфа ҳам Раббий учун шундай хизмат қилаётганидан хурсанд эди. Мен ҳам баъзан Марфага ўхшагим келади. Меҳмон кутишни, уларни хурсанд қилиб жўнатишни истайман, аммо уйимни, вақтимни оилам учун деб ҳисоблашим, менга кўп панд бериб қўяди.

Марфа ўша пайтда Раббийнинг дам олиши ҳақида ўйлади. Бироқ Раббий у ҳақида қандай ўйлашини билмасди. Раббий ҳам шуни истайди, деб ўйлаган бўлса керак. Исо Масиҳ унинг хизматкорлик руҳидан миннатдор бўлса ҳам, Марфадан уйининг эшикларини эмас, қалбининг эшикларини очишини истарди. Худо ҳар куни биз Марфаларга: «Менга уйинг ёки ҳизматинг эмас, қалбинг керак»,- дейди. Марфа ҳақида сўз борар экан, Иброний тилида унга нисбатан «diakonia» деган сўз ишлатилган. Бу сўз сизни ҳайратга солса керак. Чунки бу сўз «диакон » деагани бўлиб, одатда жамоатда хизмат қиладиган кишиларга нисбатан ишлатилади. У Раббийга жой бераётганидан, Унга хизмат қилаётганидан хурсанд эди. У ўзини, вақтини, кучини Раббий учун қурбон қилаётган эди. Бу ахир мақтовга сазовор-ку! Раббий ҳам буни жуда қадрлаган. Шундай бўлса ҳам, Марфага бир муҳим нарсани билдирди: «Зарур бўлган биттагина иш бор». Бу билан У энг зарур иш Унга хизмат қилиш эмас, У билан бирга вақт ўтказиш эканини билдирди. Бу биз Марфаларга ҳам тегишли. Мунис аёллар агар Худо сиздан нимани исташини билишга қизиқсангиз, бизнинг www.najot.com ва dilkash@najot.com сайтимизга марҳамат қилинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top