3:33

Худонинг сўзи 144

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчи мухлислар. Сиз азизлар билан яна радио тўлқинлари орқали ғойибона бўлсада дийдор учрашганимиздан бағоят миннатдорман. Азиз биродарлар, бугунги эшиттиришимизни бир савол билан бошламоқчи эдим. Саволимиз шундай. Муқаддас жамоат борми? Бутун дунёдаги жамоатлар ҳақиқий жамоатлар ёки мутлақ муқаддас жамоатлар, деб айтишга ҳаққимиз борми? Агар жавоб “ҳа” бўлса, иккинчи савол ўз-ўзидан пайдо бўлади. Жамоат ким ва кимлардан иборат, унинг аъзолари, яъни биз инсонлар гуноҳсизми биз? Албатта жавобимиз “йўқ” деган сўздан иборат бўлади. Келинг азиз биродарлар, 1 Юҳанно мактубининг 1 боби 8 ва 9 оятларини биргаликда ўқиб кўрамиз.

“Агар гуноҳимиз йўқ десак, ўз-ўзимизни алдаган бўламиз ва кўнглимизда ҳақиқат бўлмайди. Агар гуноҳларимизни эътироф этсак, Худо гуноҳларимиздан ўтади ва бизни ҳар турли ноҳақликдан фориғ қилади. Чунки У Ўз сўзида содиқ ва адолатлидир”. Азиз радио тингловчи биродарлар, ҳақиқий масиҳий киши Раббимиз Исо Масиҳга доимо эргашади, Унинг амрларига қулоқ солади ва Раббимиз айтганидек ҳаёт кечиради. Бу жойда “ҳаракат қилади” деган сўзни ҳам ишлатишимиз мумкин эди. Аммо ҳаракат қилиш дегани бажаради дегани эмас. Фақатгина ҳаракат қиляпти холос. Шундай экан, ҳаракат қилувчи инсон ҳали юз фоиз Худованднинг талабларига жавоб беролмайди.

Тўғри, барча инсонлар ҳам руҳий ҳаёти давомида хатоликка йўл қўяди ёки гуноҳ қилиб қўйиши мумкин. Бу эса шу инсонни энди гуноҳкор бўлиб қолаверади дегани эмас. Албатта, Худованд чин юракдан ўз гуноҳлари учун кечирим сўраган инсонларни кечиришга тайёрдир. Шунинг учун ҳам юқорида келтириб ўтган оятларимизда шундай сўзлар бор эди: “Агар гуноҳларимизни эътироф этсак”. Гуноҳни эътироф этиш — кечирим сўраш деганидир. Ҳурматли радиомиз мухлислари, ҳеч қачон гуноҳ йўлида туриб қолманг. Бу йўлнинг охири жаҳаннамга олиб боради. Адашмай доимо Худованд кўрсатган йўлдан боришга ҳаракат қилинг. Худованд гуноҳни кўролмайди. Лекин шу билан бирга баъзан шайтон кимларгадир ҳужум қилишига рухсат беради.

Ёки инсонларни турли васвасалар орқали синовлардан ўтқазади. Синовлвр эса бизни енгиб қўймаслиги керак. Азиз биродарлар, демак, жамоатларни муқаддас деб айта оламизми? Менимча, барча жамоатлар Раббимиз Исо Масиҳга тегишлидир, Исо Масиҳга тегишли бўлган барча нарсалар эса доимо муқаддас саналади. Фақатгина жамоатдаги инсонларнинг юраги муқаддас бўлиши керак. Чунки инсон азалдан гуноҳкор. Лекин Худовандга ишонган барча инсонларни У оқлайди. 1Юҳанно мактубининг 3 боби 10 оятида шундай ёзилган жойи бор: “Кимда ким тўғри иш қилмаса, биродарини севмаса, у Худо зотидан эмас. Худонинг болалари ҳам, иблиснинг болалари ҳам шундан билинади”. Азизлар, биз Худога тегишли бўлганимиз учун доимо муқаддас бўлишга интилайлик. Шунинг билан азиз радио тингловчи, бугунги эшиттиришимиз ўз ниҳоясига етиб боряпти. Сизлар билан хайрлашишдан аввал ўзимизнинг интернет сайтимиз манзилини сиз азизларга айтиб ўтмоқчи эдик: www.najot.com Яна тўлқинларимизда учрашгунча хайр, саломат бўлинглар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top