3:37

Худонинг сўзи 147

MP3

Ассалому алайкум ҳурматли радио тингловчи биродарлар. Сиз азиз тингловчилар билан яна радио тўлқинлари орқали бўлса-да учрашиб турганимиздан Худовандимизга шукуроналар айтамиз. Ҳурматли радио тингловчи биродарлар, мен бугунги эшиттиришимизни 1Юҳанно мактубининг 1 боби 8 ва 9 оятлари билан бошламоқчиман: “Агар гуноҳимиз йўқ десак, ўз ўзимизни алдаган бўламиз ва кўнглимизда ҳақиқат бўлмайди. Агар гуноҳларимизни эътироф этсак, Худо гуноҳларимиздан ўтади ва бизни ҳар турли ноҳақликдан фориғ қилади. Чунки У Ўз сўзида содиқ ва адолатлидир”. Азиз тингловчи, ушбу оятда айтилмаяпти, имонли киши энди бемалол гуноҳ қилишда давом этиши мумкин, чунки олдинда Кечирувчи бор. Шунинг учун барча гуноҳ қилишни истаганларга яшил чироқ ёқилган, деб айтилмаган.

Ёки бўлмаса, энди имонли киши ҳеч қачон гуноҳ қилмайди, деб ҳам айтилмаган. Биз инсонларнинг танамизда Одам Ато ва Момо Ҳавонинг қони оқмоқда. Биз инсонлар барчамиз уларнинг авлодларимиз. Қачонки танамиз ўзгарсагина ва Худованднинг рухсати ила У кўрсатган жойга борсакгина, биз бутунлай янги танага эга бўламиз ва энди янги абадий гуноҳсиз яшай бошлаймиз. Тўғри, баъзи пайтларда ҳар қандай инсон ҳам Худовандга қарши гуноҳ қилиб қўйиши мумкин. Шундай бўлганида, юқорида келтирган оятимиздаги каби гуноҳларимизни Худованднинг олдида эътироф этмоғимиз ва Ундан кечирим олмоғимиз керак. Азиз биродарлар, мен яна 1Юҳанно мактубининг 2 боби 3, 4 ва 5 оятларини сизларга каломдан ўқиб бермоқчи эдим:

“Агар биз Унинг амрларига риоя қилсак, Уни билиб олганимизга амин бўламиз. Уни биламан деб туриб, Унинг амрларига риоя қилмаган киши ёлғончи бўлади, унда ҳақиқат йўқ. Кимки Масиҳнинг каломига риоя қилса, у кишида Худонинг севгиси ҳақиқатдан камолга етган бўлади. Биз Худо билан бир тан эканимизни ана шундан билиб оламиз. Худо билан бир танман, деган киши Масиҳ юргандай юрмоғи шарт”. Азизлар, ўзингизни эски ҳаётингизни бир ёдга олиб кўринг. Агар яқинларингиздан ёки ҳатто кимнингдир имонга келганини эшитиб қолган пайтингизда шу инсонга нисбатан қандай муносабатда бўлгансиз?. Мен ишонч билан айтишим мумкинки, албатта, сизга шу инсонга қарши нафрат пайдо бўлган. Балки сизда шундай нафрат пайдо бўлиши оддий ҳолатдир.

Чунки имонсиз кишидан ҳеч ким Масиҳнинг нималарга қодир эканлигини билмайди. Агарда Масиҳнинг истаганларга абадий ҳаёт беришини одамлар билганида ёки тўлиқ тушуниб олишганида эди, ҳозирги кунда масиҳийларнинг сони жуда кўп бўларди. Азизлар, ушбу гапимиз билан айтмоқчиманки, бошқаларга нисбатан севгига тўлиб-тошинг. Кимгадир нисбатан юрагингизда нафрат бўлса, Худонинг кўз олдида ёлғончи бўлиб гуноҳ қилманг. Доимо тоза юрак билан Худованднинг кўз ўнгида бўлишга ҳаракат қилинг. Шунинг билан азиз биродарлар, бугунги эшиттиришимизга якун ясамоқчиман. Сиз азиз биродарларим билан хайрлашишдан аввал сизга ўзимизнинг электрон почтамиз манзилини айтиб ўтсам: dilkash@najot.com Яна радиомиз тўлқинлари орқали учрашгунча хайр, соғ-саломат бўлинг, азиз биродарларим.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top