3:25

Болаларнинг ўсишига ёрдам 245

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчи биродарлар. Эфирда “Дилкаш” радиосининг навбатдаги эшиттиришларидан бири. Марҳамат, тингланг. Ҳурматли биродарлар, кичкина болалар ҳам худди катталар каби нажотга муҳтождирлар. Шундай экан, келинг, биргаликда болалар учун Худога хизмат қилайлик. Болаларга Хушхабар айтиш учун эса ҳар биримизга катта донолик керак. Ёқуб китобининг 1 боби 5 оятида шундай битиклар ёзилган. Келинг, биргаликда ўқиб кўрамиз: “Агар сизлардан бирор кишининг ҳикмати камлик қилса, ҳаммага самимият билан, таъна қилмасдан берувчи Худодан сўрасин, Худо унга беради”.

Юқорида айтганимиздек, болалар хизматчилари болаларга тўғри сўзларни топиб Хушхабар гапириши учун донолик керак бўлади. Болаларга Хушхабар гапирганда инсонавий сўзлар билан ҳам гапириш мумкин, лекин энг тўғриси, Муқаддас Руҳнинг кучи билан гапирилган хар бир сўз барча инсонларнинг юрак юрагигача етиб боради. Ҳеч қачон болаларга ҳам ёки катталарга ҳам Хушхабарни босим ўтқазиб гапириб бўлмайди. Ўқитувчи Худодан олган донолиги билан ҳар бир болани қандай қилиб Исо Масиҳга олиб келишни билиши керак. 2 Коринфияликларга мактубининг 2 боби 4 ва 5 оятларини биргаликда ўқиб кўрсак.

“Менинг сўзим ва ваъзим инсон заковатининг ишонтирувчилигидан эмас, Худо Руҳи ва қудратидан далолатдир, токи имонингиз инсон ҳикматига эмас, Худо қудратига асослансин”. Баъзи биродарлар чиройли гапиришим керак, деб шунчалик ҳаракат қилишадики, натижада тингловчи киши ҳеч нарсани тушунмай қолиши мумкин. Азиз биродарлар, барчасини табий равишда амалга оширган маъқул. Энг таъсирли Хушхабар бу Муқаддас Руҳ ҳар бир сўзни ва воизхонни бошқариб турганидагина амалга ошиши мумкин. Ҳар биримизга айнан шундай куч керак.

Бундай кучга эга бўлиш учун эса юқорида айтганимиздек, Худованддан донолик сўраш керак. Ёдингизда бўлса, Раббимиз Исо Масиҳ Ўз шогирдларига Муқаддас Руҳ куч бериши ҳақида гапирган эди. Раббимизнинг ушбу гаплари Ҳаворийларга мактубининг 1 боби 8 оятида ёзиб қўйилган. Келинг, ушбу оятни биринчи бўлимини биргаликда ўқиб кўрамиз: “Лекин Муқаддас Руҳ устингизга тушиб келганда, сизлар қувват оласизлар…” Доноликка биз ўз кучимиз билан эриша олмаймиз, ёки ўзимиз уни ярата олмаймиз. Аммо доимо Худога умид қилсак бўлади. Азизлар, болаларга Хушхабар айтиш худди арзимаган ишдай кўриниши мумкин. Лекин Раббимиз Исо Масиҳ болаларга қандай муносабатда бўлганини бир ёдингизга олинг.

Худованд учун қандай инсонга Хушхабар айтишимизнинг ҳожати йўқ. Энг муҳими, барчамизнинг мақсадимиз бир, яъни Осмон Шоҳлигини кенгайтириш. Худованднинг оиласига катталар ва кичикларни олиб бориш ва Худога топширишдан иборат. Инсонларнинг кўз ўнгида арзимасдек кўринган хизмат, Худованднинг кўз олдида катта хизматдир. Азизлар, шунинг билан бугунги эшиттиришимизга якун ясамоқчиман. Бизнинг интернет сайтимиз манзили: www.najot.com Яна қувноқ тўлқинларимизда соғ-омон учрашгунча хайр, саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top