3:18

Уй гуруҳлари 135

MP3

Ассалому алайкум ҳурматли радиомиз мухлислари. Азизлар, сизлар билан яна “Дилкаш” радиоси. Марҳамат, тинглаб дам олинг. Азиз радио тингловчи биродарлар, келинг яна кичик уй гуруҳлари ҳақидаги эшиттиришимизни давом эттирсак. Азизлар, кичик уй гуруҳларида самарали Муқаддас калом суҳбатини олиб бориш пухталик билан тайёрланишни талаб қилади. Аммо шунга қарамай, кўпчилик бу ишни эртасига қолдиришади.

Шунинг учун охирги дақиқада шоша-пиша бир мавзу тайёрлашади. Уларнинг хизмати пуч ва самарасиз эканлигидан ҳайратланмаса ҳам бўлади. Аввалом бор тайёрланиш учун қанчалик вақт ажратиш лозимлигини ибодат билан мулоҳаза қилиб чиқинг. Ажратилган вақт ибодатга ва Муқаддас каломини мутолаасига бағишланиши керак. Юҳанно китобининг 15 бобда Раббимиз Исо Масиҳ бизларни огоҳлантиради, яъни “Менсиз ҳеч нарса қила олмайсизлар,” — деб айтади Раббимиз Исо Масиҳ.

Албатта, кимдир бирон иш қила олиши мумкин. Сиз яхшигина тайёрланишингиз ва ҳатто билинарли даражада таъсирли дарс беришингиз мумкин. Аммо Эгамизсиз бунинг ҳеч қандай руҳий баҳоси бўлмайди. Павлус бу фактни тан олиб, шундай деб ёзади: “Бизнинг жангдаги қурол-аслаҳамиз башарий эмас, ва балки қалъаларни яксон қилиш қудратига эга бўлган руҳий аслаҳалардир”, — деб айтади 2 Коринфликларга мактубининг 10 боби 4 ва 5 оятларида. Фақат Худогина ҳаётимиздаги руҳий қалъаларни биз Масиҳга муҳтож қилган жойларимиздаги тўсиқларни яксон қилиш қудратига эга.

Фақат Угина ҳаракатларимизни оддий бир фаолиятдан ҳаётларни ўзгартирувчи хизматга айлантириши мумкин. Азиз радио тингловчи биродарлар, ибодатда ўтказилган вақт бекорга кетмайди. Энг муҳими шудир. Ўзингиз учун ҳам ибодат қилинг. Худодан парчани тушуна олишингиз ва ҳаётингизда қўллай олишингизга ёрдам беришини сўранг. Чарлз Спержен, 19 асрнинг энг машҳур воизхони Муқаддас каломни ўқиб фикр юритгани ҳақида шундай ёзади: “Мунтазам равишда, профессионал услубда эмас, балки ўз жоним роҳатланиб завқ олиши учун рўза тутиб ёзаман. Ўзим ҳаётимда бу таълимотларнинг қанчалик азиз эканлигини билишим керак.”

Бошқаларга Муқаддас каломни ўрганишларига ёрдам бера олишингиз учун Худодан парчани тушунишингизга ёрдам беришини сўранг. Худо Руҳининг ишига осонликча ҳалақит бера оладиган худбинликдан озод бўлишингиз учун, Худодан сизни Муқаддас Руҳ билан янгитдан тўлдиришини сўранг. Бундан ташқари гуруҳингиздаги бошқа аъзолар учун ҳам ибодат қилинг. Худованддан уларнинг юраклари ва онгларини очиб, каломни яхши тушуна олишлари учун марҳамат сўранг. Азизлар, шунинг билан бугунги мавзумизга якун ясамоқчиман. Сиз азизларга ўзимизнинг электрон почтамиз манзилини айтиб ўтсам: dilkash@najot.com Азизлар, сиз билан келаси эшиттиришларимизгача хайрлашиб қоламиз. Хайр саломат бўлинглар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top