3:14

Уй гуруҳлари 95

MP3

Ассалому алайкум ҳурматли радио тингловчи дўстлар. Эфирда уй жамоатлари ҳақидаги эшиттиришларимиздан бири. Азизлар, сизлар билан яна радио тўлқинлари орқали бўлса-да учрашганимиздан бағоят миннатдормиз. Азиз биродарлар, кичик уй гуруҳлари жуда самарали эканлигини барчамиз яхши биламиз. Кичик уй гуруҳларида имонли биродарлар бир-бирлари билан яқин муносабатда бўлиб, ҳақиқий дўст бўлиши ва ҳар бир одамга алоҳида таълим бериш, бундан ташқари биродарлар бир- бирларидаги муҳтожликлар учун биргаликда ибодат қилиши мумкин.

Мана шу айтиб ўтганларимиз кичик уй жамоатларидаги энг самарали усуллардан биридир. Гуруҳдаги биродарлар бир-бирларини яхши танигани учун улар бир оиладек бўлиб кетишади. Ҳатто бир-бирлариникига бориб, меҳмондорчиликни ҳам ўз ўрнига қўйишни ўрганишади. Битта жамоат бир нечта кичик уй гуруҳларидан иборат бўлиши мумкин. Шу билан бирга ҳар бир кичик гуруҳ алоҳида ўзларининг бошқарувчиларига ва ўз йиғилишларига эга бўладилар. Ҳар бир хизматчи ҳафтада бир ёки икки маротаба биргаликда учрашиб, гуруҳлар учун ва гуруҳ аъзолари учун биргаликда ибодат қилиши жуда муҳим.

Бир ойда бир маротаба эса биргаликда учрашиб туришлари мумкин. Буни биз умумий йиғилиш деб атаймиз. Умумий йиғилишда иштирок этадиган биродарлар бир жамоатнинг аъзолари бўлсада, ҳар бири алоҳида кичик гуруҳларнинг доимий аъзоси ҳисобланади. Ҳар бир гуруҳда шароитга қараб, одамларнинг сони белгиланиши мумкин. Албатта гуруҳдаги одамларнинг сони нечта қилиб белгиланишини хизматчилар ҳал қилиши мумкин. Битта гуруҳда учта тўрттадан бошлаб ўн иккитагача биродарлар биргаликда учрашиб туришлари мумкин.

Бизнинг мамлакатимиздаги шароитни ҳисобга олиб гапирадиган бўлсак, кичик уй гуруҳидаги биродарларнинг сони максимум ўн иккита бўлиши мумкин. Агар қатнашувчиларнинг сони ўн иккитадан ошиб кетадиган бўлса, зудлик билан гуруҳни иккига бўлиш керак, деб маслаҳат берган бўлар эдик. Гуруҳларнинг яна битта мақсади шундан иборат бўлиши керакки, гуруҳларнинг сони кўпайиб бориши учун битта гуруҳдаги биродарларнинг сони ошиб бориши эмас, балки ҳар бир гуруҳларнинг сонини ошириб бориш лозим.

Албатта, бу ерда сифатга ҳам катта эътибор бериш керак. Каломда айтилганидек, биз қилаётган ҳар бир ишимизни Худованд учун қилишимиз керак. Азиз биродарлар, гуруҳдаги биродарлар руҳан мустаҳкам қилиб, ўсиб бориши жуда муҳим. Бунинг учун хизматчилардан катта меҳнат — кўп ибодат талаб этилади. Шунинг билан азиз радио тингловчи дўстлар, бугунги эшиттиришимиз ўз ниҳоясига етиб бормоқда. Сизлар билан хайрлашишдан аввал сиз азизларга ўзимизнинг электрон почтамиз манзилини айтиб ўтсам: dilkash@najot.com яна радиомиз тўлқинлари орқали учрашгунча хайр саломат бўлинг, азиз биродарлар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top