3:24

Руҳий ғалаба 227

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчи азиз мухлислар. Сиз азиз биродарларимиз билан яна радио тўлқинлари орқали бўлсада дийдор учрашганимиздан бағоят хурсандмиз. Ҳурматли радио тингловчи биродарлар, бугунги эшиттиришимизни бошлашдан аввал, сиз азизлар билан биргаликда ибодат қилмоқчи эдим: “Самовий Ота, Сендан ёлвориб сўрайман, онгимизни ва қалбимизни Ўзинг бошқаргин ҳамда билиб ёки билмасдан турли хурофотлар, ирим-сирим, фолбинлик ишлари ёки иссиқ-сувуқ, Сен ва Сенинг қудратингдан бошқа нарсаларга ишонган ёки амал қилган бўлсак, буларнинг ҳаммасини ҳар биримизга кўрсатгин. Исо Масиҳ номи билан ибодат қиламиз. Омин”. Азизлар, агар аввал ҳеч қачон эътироф этмаган яширин гуноҳларингиз бўлса, ҳозирнинг ўзидаёқ Худодан сўранг ва бирон ерга ёзинг. Бу тавба қилиш пайтида ниманидир ёддан чиқариб қўймаслик учун катта ёрдам бўлади.

Масалан, кечирмаган одамлар сизга нисбатан нотўғри ишлар қилган ёки сизни хафа қилган бўлса, ва сиз ҳали кечирмаган одамлар бўлса, уларнинг исмларини ҳам ёзишингиз мумкин. Сеҳргарлик, жодугарлик ва иссиқ-совуқ қилиш

вақтингизни мароқли ўтказиш учун қандайдир қизиқиш билан ёки астойдил иштирок этган ҳар бир соҳани текшириб чиқинг. Ҳаттоки гуноҳлигини билмай қатнашган бўлсангиз ҳам, шайтонга билмасдан фурсат берган бўлишингиз мумкин, ёки сизнинг хоҳишингизни эътиборга олмаган ҳолда сизга бирор нарса қилган бўлса, масалан болалигингизда — бу ҳам сизга таъсир қилиши мумкин. Албатта шу нарсаларни ҳам рўйхатга киритиб қўйишингиз зарур. Азиз радио тингловчи биродарлар, мен сизларга ёрдам сифатида қуйида айрим нотўғри ҳаракатларни рўйхатини келтириб ўтмоқчи эдим. Балки бу ҳам ниманидир эслашга ёрдам беради: фолбинга фол очиш, иссиқ-совуқ қилиш ёки йўқолган нарсани топиш учун борганмисиз?

Домлага бирор фожиадан ҳимоя қилдириш, касалликдан шифо топиш, ҳар хил ёвуз руҳлардан озод бўлиш учун борганмисиз? Экстрасенсга борганмисиз? Табиблар томонидан сеҳр-жоду орқали шифоланиш учун борганмисиз? Баъзи табиблар фақат шифобахш гиёҳлар бериш билан одамларни даволайди, баъзилари эса ўзини илоҳий шифо берувчи инсон деб билади. Руҳларни қоғоз ёки бошқа нарсада қандайдир белгилар қолдириб кетиш учун чақирганмисиз? Ўлганларнинг руҳи билан мулоқот қилганмисиз? Ўлган кишининг арвоҳини худди тирикдек кўрганмисиз? Азизлар, аслида улар ёвуз руҳлардир.

Ёвуз руҳларнинг жинсий зўрлаш ҳужумлари ёки тегишишига дуч келганмисиз? Ичингизда суҳбат бораётганига ўхшаган товушларни эшитганмисиз ёки сизни маҳкум қиладиган ўйлар миянгизга ўз-ўзидан келаверадиган ҳолатлар бўлганми? Сиз ғайритабиий деб ҳисоблайдиган воқеалар бошингиздан ўтганми? Азиз биродарларим, мана шу рўйхатдаги ёки бўлмаса яна бошқа нотўғри ҳаракатлар учун тавба қилиб, Худованд билан бирга янги ҳаёт бошланг. Шунинг билан азизлар, менга ажратилган вақт ўз поёнига етиб бормоқда. Бизнинг интернет сайтимиз манзили ёдингиздадир: www.najot.com хайр, саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top