3:29

Худонинг сўзи 156

MP3

Ассалому алайкум “Дилкаш” радиомизнинг доимий мухлислари. Сизлар билан яна янги йил арафасида учрашиб турганимиздан бағоят хурсандмиз. Азиз биродарлар, барчангизга тинчлик, омонлик ва руҳий ҳамда маънавий бойлик тилаган ҳолда бугунги эшиттиришимизни бошлаймиз. Азиз биродарлар, Худо билан бўлган муносабатларимиз жуда муҳим. Ибтидо китобининг 2 боби 7 оятини ўқиганимизда, Худованд инсонни қандай қилиб яратганини кўришимиз мумкин. Инсонни яратиш Худованд учун қандайдир шахсий яқинлик ҳусусиятини олиб келди. У яқин бўлган шахсий муносабатли Худованд, Унинг табиати – севгидир! Одам Атода Худованд олдида қурқув йўқ эди ва у Унга итоат қилар эди.

Бу итоаткорликни Ибтидо китобининг 2 боби 35 оятидан ўқиб кўришингиз мумкин. Улар ўзининг қип ялангоч эканликларидан ҳеч ҳам уялмас эдилар. Лекин гуноҳ қилишганлардан кейин улар уялишни бошладилар. Ўзларига кийим кийганларида айб–гуноҳи ва уятни беркитамиз, деб ҳаракат қилишди. Худованд уларнинг Отаси бўлиб уларни севарди, ғамхўрлик қиларди. Аммо Одам Ато ва Момо Ҳаво Унинг севгисини рад этиб, Оталик ғамхўрлигидан маҳрум бўлдилар. Улар Адан боғидан ҳайдалдилар. Бу боғ эса уларнинг уйи эди. Бу Отанинг уйи, марҳамат-барокатлар уйи эди. Одам Ато ва Момо Ҳаво эндиликда етим бўлдилар. Улар Оталаридан айрилдилар ва Ота ҳам ўз ўғиллари, болаларидан айрилди. Адан боғидан ҳайдалган Одам Ато етим бўлиб қолди.

У Худо билан бўлган яқин ўзаро муносабатдан айрилди, Худонинг ҳузуридан ҳайдалди. Шу ерда бир савол туғилади: етим ва ота-онаси меҳри остида бўлган инсонларни хулқ-атворида қандай фарқ бўлиши мумкин? Бу ҳар бир инсоннинг энг катта бўлган муҳтожлигидир. Фарзандларга далда бериш ота–онанинг бурчидир. Агарда инсонда далдага бўлган муҳтожлиги қондирилмаган бўлса, ўша инсон тинмай қидирувда, далда олиш қидирувида бўлади. Бу эса жамоатнинг хасталигидир. Айниқса бизнинг мамлакатимиздаги кўп етакчи ва чўпонлар у билан хасталанганлар. Лекин Худованд Унинг ҳузурида бўлувчи етакчиларни кўришни истайди. Айнан Ўзининг ҳузирида! Азиз биродарлар, ҳар доим Худонинг товушини эшитишга ҳаракат қилинг. Бу дегани У билан мустаҳкам муносабат ўрнатинг дегани. Доимо Исо Масиҳга қарашнинг ўзи кифоя. Айниқса жамоат етакчилари Худованд билан мустаҳкам алоқада бўлишлари керак.

Аксинча, кўп нарсаларни инсонавий куч билан амалга ошириш мумкин. “Менинг хизматим Отанинг розилиги билан қурилмоқдами?” деган саволни доимо ўзимизга бериб туришимиз керак. Инсонни бошқалар билан муносабатини бузадиган омиллардан бири, бу масиҳийлик ҳаётимиз давомида “ким мендан яхшироқ?” дея бошқаларни ўзимиз билан таққослашимиздир. “У шундай, мен эса бундайман”, деб солиштириш ўзаро муносабатни бузади. Бу эса ўзини рад этмоқликка олиб келади. Шу билан азизлар, эшиттиришимиз ўз поёнига етди. Сизлар билан хайрлашар эканман, ўзимизнинг электрон почтамиз манзили сиз азизларга яна бир бор айтиб ўтсам: dilkash@najot.com Азизлар, яна радиомиз тўлқинлари орқали учрашгунча хайр, саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top