3:36

Худонинг сўзи 158

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчи мухлислар. Яна сиз қадрли тингловчиларимиз билан радиомиз қаршисида соғ-омон учрашиб турганимиздан бағоят миннатдормиз. Азизлар, “Дилкаш” радиоси яна эфирда. Низолар бизларга қуйидаги имкониятларни яратиб бериши мумкин. Биринчидан, одамларга ёрдам бериш. Низолар одамларга ёрдам беришимиз учун ҳам имконият яратиб берар эканми, деб ўйланиб қолгандирсиз? Кўпинча бирон-бир одам сизга бақириб ёки дўқ-пўписа билан ёпишиб кетса, бу унда ва унинг ҳаётида катта муаммолар борлигини кўрсатади. Бундай ҳолатлар оилада ва яқин дўстлар орасида учрайди.

Шундай пайтларда ўзимизни ҳимоя қилишнинг ўрнига бу одамни тушуниб, унга ёрдам беришга ҳаракат қилишимиз мумкин. Албатта, бу унинг қилган хатоси учун жавобгарлигини олиш дегани эмас. Биз сабр-тоқат билан ушбу инсонга унинг муаммоларини ҳал қилишда ёрдам беришимиз ва унга далда бўлишимиз керак. Келинг азиз биродарлар, 1 Коринфияликларга мактубининг 11 боби 17 оятдан 19 оятгача бўлган жойларни биргаликда ўқиб кўрамиз: “Энди буларни тақдим этиб, сизларни мақтамайман. Мана, сизларнинг йиғилишларингиз фойдали эмас, зарарли бўлиб қолибди-ку! Аввало, имонлилар жамоати йиғилганда орангизда низолар бўлганини эшитяпман ва бунга қисман бўлсада ишонаман. Орангизда нотўғри фикрлар ёйлмаса бўлмайди, ана шундагина тўғри фикр қилувчилар билиниб қолади”.

Энди биз бошқалар учун қандай қилиб намуна бўла олишимиз мумкинлиги ҳақида икки оғиз гап. Баъзан биз яхши гапириш ва бошқа ҳатти-ҳаракатларимиз билан ўзимизни яхши кўрсатишимиз мумкин. Аммо жанжаллашув пайтида четдаги одамлар бизнинг ўзимизни қандай тутишимизга катта эътибор беришади. Одамлар кўпроқ биз айтган гапларимизга қараб эмас, балки бизнинг ҳатти-ҳаракатларимизга қараб баҳо беришади. Болаларимиз ҳам биз низоларимизни қандай бартараф этишимизга доимо эътибор беришади. Низо бўлган пайтда ғазабланиб, ўйламасдан, бирданига қандайдир қарорлар чиқарсак, бизнинг фарзандларимиз ҳам биздан ўрнак олиб, келажакда ўз муаммоларини шундай ҳал қилишади.

“Маслаҳатли тўй тарқамас” деб айтишади доно халқимиз. Бошқаларнинг фикрлари ва таклифларини эшитиб ҳисобга оладиган киши доно бўлади. Ҳеч қандай муаммо бўлмаган пайтда биз ўзимизни яхши тутамиз, атрофдагиларга яхши муомила қиламиз. Аммо қийинчилик бўлган пайтларда бизнинг асл юзимиз кўринади. Низолар ва муаммолар бўлган пайтда биз ўз камчиликларимизни кўришимиз мумкин ва кейинчалик эса ушбу камчиликлар устида ишлашимиз учун имконият туғилади. Албатта камчиликсиз инсон бўлмайди. Лекин ўзимизга аён бўлган камчиликларимизни аста-секин, галма-галдан тузатиб боришга ҳаракат қилишимиз керак. Бу дегани, доимо олдинга қараб интилишимиз керак дегани. Доимо ўз устингизда ишлаб намунали инсон бўлишга ҳаракат қилинг, азиз дўстим. Эшиттиришимизга якун ясар эканман, сиз азиз биродарларимга ўзимизнинг электрон почтамиз манзилини айтиб ўтмоқчи эдим: dilkash@najot.com яна радиомиз тўлқинлари орқали учрашгунча хайр саломат бўлинг, азиз биродарлар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top