3:26

Фалсафа Худо ҳақида хеч нарса билмайди

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчилар. Худонинг буюклиги деб номланган дастурга хуш келибсиз. Фалсафа ва бошқа фанлар ҳар доим ҳам Худо ҳақидаги

фикрларга рўйхушлик билан ёндашмаган ва ҳамма гап шундаки, фанлар ҳамма нарсани тушунтириб бериш учун яратилгандир, олимлар эса бирор нарсани тушунтиришнинг имкони бўлмаган пайтда безовта бўлиб, ҳотиржамликни йўқотиб қўйишади. Олимлар ўзлари билмайдиган кўп нарсаларнинг мавжудлигини

тан олишади. Бироқ, бу умуман олганда улар ҳеч ҳачон била олмайдиган, кашф қилиниши учун уларда ҳеч қандай усул ишлаб чиқилмаган қандайдир бир нарсани мавжуд эканлигини тан олиш, дегани эмас. Биздан узоқда, биз яратган категорияларга сиғмайдиган, исмини айтиб чақириб бўлмайдиган, бизнинг ақл-

идрокимиз ҳукмига ҳавола бўлмайдиган, бизнинг сўроқларимизга жавоб бермайдиган Кимдир борлигини тан олиш — бу жуда катта итоатни талаб қилади.

Кўпчилигимизга бундай итоаткорлик етишмайди, шунинг учун биз ўз

мулоҳазаларимизда Худони ўз даражамизга ёки ҳеч бўлмаганда биз Уни бошқара олишимиз мумкин бўлган даражагача туширган ҳолда ўз обрў-эътиборимизни сақлаб қолишга интиламиз. Бироқ У шу қадар тутқич бермаски! Чунки У ҳамма

жойда ҳозир ва бир вақтнинг ўзида ҳеч қаерда йўқ, чунки «қаердадир» деган тушунча моддийликни ва фазони билдиради, Худо эса моддийликка ҳам, фазога қам боғлиқ эмас. Унга вақтнинг ҳам, ҳаракатнинг алоқаси йўқ. Худо фақат Ўзига Ўзи

боғлиқ ва У Ўзининг қўллари билан яратилган дунёлар учун ҳеч нарсанинг мажбуриятини олмайди. Бизнинг ичимиздаги Муқаддас Китобни мутолаа

қиладиган мамлакатда яшовчи, турли жамоатларга тегишли бўлган ва масиҳийлик далаларида меҳнат қилаётган миллионлаб кишилар бутун ҳаёти давомида, балки бирор маротаба ҳам Худонинг борлиги ҳақида жиддийлик билан ўйлаб кўрмаганлиги ва ҳатто бунинг учун уриниб ҳам кўрмаганлиги ҳақида ўйлаш

қайғулидир. Камдан-кам киши «МЕН БОРМАН…» деган сўзларни ажабланиб ўқийди ва бунда Ўз-Ўзидан бор бўлган, яратган мавжудотларидан ҳеч бирининг фикри Ундан нарига ўта олмайдиган Зотни кўра олади.

Бундай ўй-фикрлар биз учун ўта азоблидир. Биз бирор-бир фойдали нарса ҳақида

ўйлашни маъқул деб биламиз: мисол учун, қандай қилиб сичқон тутадиган ишончли қопқон ясаш ҳақида, ёки бўлмаса, қандай қилиб бир ўт ўрнига иккита ўт ўстиришга эришиш тўғрисида ўйлаймиз. Ва бунинг эвазига биз қимматли тўлов тўлаймиз:

эътиқодимиз борган сари дунёвий бўлиб боради, бизнинг ички дунёимиз эса емирилишга учрайди. «Бу менинг ҳаётимга қандай таъсир кўрсатади? — деб сўрарсиз балки. — Худонинг баркамоллиги, ҳеч нарсада ҳеч кимга қарам эмаслиги биз учун, биз яшаётган даврда қандай аҳамиятга эга бўлиши мумкин?». Бунга мен шундай жавоб бераман: «Биз — Худонинг яратган мавжудотлари бўлганимиз учун, бизнинг ҳамма муаммоларимиз ва бу муаммоларни барча ечиш йўллари

илохиётга тегишли гаплардир». Борлиқни бошқараётган Худо ҳақидаги баъзи бир билимлар соғлом дунёқарашнинг онгли тарздаги ҳаётий фалсафасини яратиш учун зарурдир. Азизлар, бу мавзуда келаси сафар давом эттирамиз. Бордию савол ёки фикрларингизни билдирмоқчи бўлсангиз, dilkash@najot.com электрон манзилидан фойдаланинг ёки www.najot.com сайтида хабар қолдиринг. Худойим сизни мархаматласин. Хайир, омон бўлинг азизлар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top