3:21

Мустақил Худо

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчилар. Худонинг буюклиги деб номланган дастурга хуш келибсиз. Раббимиз «Отанинг Ўзи ҳаёт манбаи» (Юҳан. 5:26) деб айтган. Масиҳ таълимотига мос равишда бу қисқа жумлада У шу қадар юксак

биз ҳақиқатни башорат қилган эдики, бу ҳақиқат инсон ўй- фикрининг барча ютуқларидан ўтиб кета олади. «Худо мустақил, дейди Масиҳ, Худо бу Унинг Ўз-Ўзида борлигидир». Бу сўзларнинг асл маъноси шундан иборатдир. Худо қандай бўлишидан қатъий назар, У Ўз-Ўзида бордир. Бутун бир ҳаёт ақл-идроксиз ҳаётнинг тубанлашган шаклими ёки юксак ақл-идрокли фариштанинг ҳаётими, умуман қандай бўлишидан қатъий назар, Худода ва Худодандир. Ҳеч қандай мавжудот ўз-ўзича ҳаёт кечирмайди: ҳар қандай ҳаёт — Худо берган инъомдир.

Шунингдек, Худонинг ҳаёти — кимнингдир инъоми эмас. Агар Худо ҳаёт инъоми ёки умуман, бошқа қандайдир инъомни бирортасидан олиши мумкин бўлганда эди, у ҳолда ана шу бирортаси тўғридан-тўғри Худо бўлган бўларди. Худо ҳақида

ўйлашнинг оддий, бироқ ишончли йўли — бу У ҳақда ҳамма нарсаси бор, бериш мумкин бўлган нарсани ҳамма нарсани бера оладиган, бироқ Ўзи аввал берган нарсасидан бошқа ҳеч нарсани олмайдиган Зот ҳақида ўйлаганимиз каби фикр юритишдир. Худони нимагадир муҳтож деб билиш — бу Худо Борлиғи тўла-тўкис эмас, деб тан олишдир. Муҳтожлик — бу яратилган мавжудотларга тегишли бўлган сўздир ва у Яратувчига нисбатан тааллуқли бўлиши мумкин эмас. Худо Ўз хоҳиши билан Ўзи яратган мавжудотлар билан муносабатда бўлади, бироқ У Ўзидан бошқа бирор киши билан бўладиган мулоқотга муҳтож эмас.

Худонинг Ўзи яратган бандаларига бўлган қизиқиши улар Худонинг бирор муҳтожлиги қоплаши ёки Унинг шундайига ҳам мукаммал бўлган тўла-тўкислигига ва комиллигига бирор нима қўша олиши мумкинлиги туфайли эмас, балки чексиз меҳрибон эканлигидан келиб чиқади. Биз яна ўз ўй-фикримизнинг одатдаги йўналишини тескари томонга буришимиз ва мукаммал, ўз ҳолида ягона ҳамда

фақатгина шу ҳолатдагина ҳақиқат ҳисобланадиган нарсани тушунишимиз керак. Биз яратилган мавжудотлар нимагадир муҳтож бўлади, деб ўйлашга одатланганмиз. Ҳеч нарса ўз-ўзича тўла-тўкисликка эга эмас ва шунинг учун ҳар қандай яратилган

мавжудот яшаш учун ҳам ташқаридан бирор нарсага муҳтожлик сезади. Ҳар бир нафас олувчи жонзот учун ҳаво керак; ҳар қандай тирик жонзотга егулик ва сув зарур. Агар Ерни ҳаво ва сувдан маҳрум қилсангиз, бутун ҳаёт бир лаҳзанинг ўзидаёқ йўқ бўлиб кетади. Яшаш учун ҳар қандай яратилган мавжудот қандайдир яратилган нарсага муҳтождир ва ҳамма яратилган нарсалар учун Худо керакдир.

Фақат Худога ҳеч нарсанинг зарурати йўқ. Буни аксиомани тасдиқлаган каби тасдиқлаш мумкин. Мушоҳадали кишилар хаёлини ҳамон «Нима учун Худо

Борлиқни яратди?» деган савол эгаллаб турибди. Бироқ, агар биз нима учунлигини била олмаган тақдиримизда, ҳеч бўлмаганда инсон қишда совуқдан сақланиш

учун ўзига уй қургани ёки ўзини егулик билан таъминлаш учун буғдой сепгани каби Худо ҳам Ўз дунёларини қандайдир муҳтожлиги учун яратмаганлигини биламиз. Зарур сўзи Худо учун бутулай бегонадир. Сизларни www.najot.com сайтида кутиб қоламиз. Раббимиз сизни Ўз панохида асрасин. Хайир, омон бўлинг азизлар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top