Ассалому алайкум азиз радио тингловчилар. Худонинг буюклиги деб номланган дастурга хуш келибсиз. Худога ҳимоячиларнинг кераги йўқ. У абадий ҳимоячисиз бўлади. Биз тушуна оладиган тилда гапириш учун Худо Муқаддас Ёзувларда кўпинча ҳарбий сўзларни ишлатган, бироқ бу душманлар Худонинг улуғвор тахтига ҳамла қиладию, Макоил фаришта самовий жанговорлиги ва бошқа самовий мавжудотлар билан бирга душманнинг бу ҳамласини қайтаришади, деб
ўйлашимиз учун қилинган эмас. Шундай деб ўйлаш — бу Муқаддас Китобда Худо ҳақида гапирилган ҳамма нарсани нотўғри тушуниш демакдир. Яҳудийлик ҳам, масиҳийлик ҳам бу каби бачкана ғояларни қўллаб-қувватламаган бўлар эди.
Ҳимоя қилиниши зарур бўлган Худо — бу кимдир Унга ёрдам қилаётган пайтдагина бизга ёрдам кўрсатиши мумкин бўлган зотдир.
Биз Унга фақатгина яхшилик ва ёмонлик ўртасидаги ўзаро бутун борлиқ курашида ғалаба қилган пайтидагина ишонишимиз мумкин. Бундай Худо ақл-идрокли инсоннинг ҳурмат-эътиборига сазовор бўла олмайди; У ўзига нисбатан фақатгина ачиниш ҳиссини ўйғотиши мумкин. Худо ҳақида тўғри тасаввурга эга бўлиш учун биз Унинг тўғрисида Унга муносиб тарзда ўйлашимиз керак. Бизнинг маънавий бурчимиз — онггимиздан Худо ҳақидаги ҳамма нолойиқ тасаввурларни чиқариб ташлаш ва У бизнинг онггимизда ҳам Ўзи яратган бутун Борлиқдаги Худо каби Худо бўлиши учун ҳаракат қилишдан иборатдир. Масиҳийлик эътиқоди Худо билан ҳам, инсон билан ҳам иш олиб боради, бир эътиқод диққат-марказида турувчи зот инсон эмас, балки Худо бўлиши керак. Инсоннинг қандайдир бир муҳим ўринга
қиладиган ягона даъвоси шундан иборат бўлиши мумкинки, у Худо сурати ва қиёфасига ўхшаш қилиб яратилган; инсон ўз-ўзича олинганда — ҳеч нарса эмас.
Забур муаллифлари ва Муқаддас Китоб пайғамбарлари Каломда таъкидланишича, Худо Ўз-Ўзи учун, инсон эса — Худонинг шон-шуҳрати учун мавжуддир. Худога улуғвор ҳурмат-эътибор, шон-шарафлар аввал самода берилади, сўнгра эса улар ерда ҳам берилиши керак. Агар бу нарсаларнинг ҳаммасини ҳисобга оладиган
бўлсак, биз эҳтимол, нима учун Муқаддас Китобда имон ҳаётий зарурият сифатида гапиририлишини, имонсизлик эса ўлимга олиб келувчи гуноҳ деб қораланишини тушуна бошлармиз. Барча яратилган мавжудотларнинг ичида ҳеч ким ўз-ўзига
ишонишга журъат қила олмайди. Фақат Худо Ўзига Ўзи ишониши мумкин; қолган ҳамма мавжудот эса Унга ишониши керак. Имонсизлик — бу чиндан ҳам бузилган имондир, чунки у тирик Худога эмас, балки ўлимга маҳкум одамларга ишонч
билдиради. Имонсиз киши Худонинг мустақиллигини инкор қилади ва ўзида мавжуд бўлмаган хусусиятларни ўзига тегишлидек қилиб олади. Бу икки томонлама гуноҳ Худони ҳақоратлайди ва охир-оқибатда инсон қалбини ҳалок этади. Худо бизга Ўз севгиси ва меҳр-шафқатида Масиҳ кўринишида келди. Жамоат бу ҳақда ҳаворийлар давридан буён гапириб келмоқда. Танада намоён бўлган Инсон Масиҳ Илоҳий Борлиқ билан тенглаштирилган ва Унинг барча инсоний заифликлари ҳамда
чекланишлари Худога ҳам тааллуқли бўлиб қолган эди. Агар сизга бу сўзларда бир нарса иккинчисига зид келаётгандек туюлса, — Омин, шундай бўлсин ҳам. Ҳақиқатнинг турли қисмлари ўзаро доимий зиддият ҳолатида бўлади, Ҳозирча эса руҳий баркамолликка эришиш учун биз севги ва итоаткорлик билан Масиҳнинг амрларини ва Унинг ҳаворийлари кўрсатмаларини бажаришимиз керак. Хайир, омон бўлинг азизлар.