3:16

Абадий ва чексиз Худо

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчилар. Худонинг буюклиги деб номланган дастурга хуш келибсиз. Абадийлик ҳақидаги асосий фикр-мулоҳаза Муқаддас

Китобнинг ҳамма жойида тоғ чўққиси каби юксалтирилган ва яҳудийлик ҳамда масиҳийлик дунёқарашида жуда муҳим ўринни эгаллайди. Агар бу концепцияни инкор қилганимизда, биз учун яна пайғамбарлар ва ҳаворийлар каби фикр-мулоҳаза юритишнинг умуман имкони бўлмай қолар эди, чунки уларнинг фикру ёди абадийлик ҳақидаги узундан-узун ширин хаёллар билан тўлиб-тошган эди.

Муқаддас Ёзувлар муаллифлари баъзан «абадийлик» сўзини қандайдир қадимги нарсаларни сифатлашда фойдаланганликлари учун ҳам баъзи бир кишилар бу оятларда бу сўз абадий ҳаёт концепциясини назарда тутмаган ва бу концепция фақат кейинчалик теологлар томонидан кашф қилинган, дея таъкидлашади.

Бу албатта, жиддий хато ва менинг тушунишимча, у ўзининг жиддий илмий асосига эга эмас. Баъзи бир устозлар бу таъкиддан абадий жазо таълимотидан узоқроқ

бўлиш учун фойдаланишган. Улар гуноҳ учун бериладиган жазонинг абадийлигини инкор қилишди ва изчил бўлишлари учун бутун бир чексизлик ғоясини заифлаштиришга мажбур бўлишди. Бу нарса қилинган хатонининг ёрқин далилига

айланмаслиги учун ҳақиқатни жим бўлишга мажбур қилиш билан уни йўқ қилиб юборишга ҳаракат қилишларига ягона мисолгина эмас. Ҳақиқат шундаки, агарда Муқаддас Китоб чексиз яшаш бу сўзини том маъноси билан олганда Худога хос эканлигини ўргатмаганида эди, биз бу ҳақда Унинг бошқа хусусиятларидан

келиб чиққан ҳолда хулоса чиқаришга мажбур бўлар эдик. Агар Муқаддас Китобда мутлақ чексизликни билдирадиган сўз бўлмаганида, бу тушунчани ифода қилиш учун янги сўз ўйлаб топишимизга тўғри келар эди, чунки бу тушунча Илоҳий Руҳ

томонидан руҳлантириб ёзилган Муқаддас Ёзувлар матнида кўзда тутилган нарса сифатида кўзда тутилади, тушунилади ва қабул қилинади.

Худо Шоҳлиги учун чексизлик — бу табиат шоҳлиги учун углерод кабидир. Углерод ҳамма жойда мавжудлиги, тирик оламнинг таркиби ҳисобланганлиги ва барча тирик мавжудотни қувват билан таъминлагани каби чексизлик ҳақидаги тушунча масиҳийлик таълимотига маъно бериш учун зарур ҳисобланади. Ҳақиқат билан айтганда, мен абадийлик ғояси олиб ташланган тақдирда ҳам, ўз аҳамиятини сақлаб қоладиган бирорта ҳам масиҳийлик эътиқоди ақидасини билмайман.

Мусо Руҳ билан: «Азалдан ва илалабад Сен Тангрисан», — деб айтган эди (Забур 89:3). Буни: «Олисларда тобора йўқолиб бораётган у нуқтадан, то олисларда йўқолиб бораётган бу нуқтагача», — деган сўзлар билан Мусонинг айтганларига

тўла-тўкис мувофиқ равишда ифода қилиш мумкин.

Бизнинг ақл-идрокимиз кўринар-кўринмас ўтмиш то олисларда йўқолиб

кетгунга қадар, орқага қараб тураверади, сўнгра эса бурилади ва то фикр-мушоҳада ҳамда тасаввур ниҳоясига етмагунча келажакка кўз тикиб туради; Худо эса у нуқтада ҳам, бу нуқтада ҳам турган бўлади ва унисига ҳам бунисига ҳам қарам бўлмайди. Азизлар, бу ҳақда фикр мулохазаларингизни кутиб қоламан. Бунинг учун dilkash@najot.com манзилидан ёки www.najot.com сайтидан фойдаланинг. Севикли Раббимиз барчангизни Ўз панохида асрасин. Хайир, омон бўлинг азизлар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top