3:18

Худонинг чексизлиги бизга нима беради?

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчилар. Худонинг буюклиги деб номланган дастурга хуш келибсиз. Худонинг чексизлиги бизга тегишлидир ва бу чексизлик

ундан абадий фойда олишимиз учун бизга намоён бўлди. Умуман олганда, Худонинг чексизлиги у ҳақда фикр-мулоҳаза юритишдек мўъжизадан бошқа биз учун яна нимани бера олади? Ҳар ҳолда — жуда кўп нарсани беради, шунингдек, биз ўзимиз ҳақимизда ва Худо тўғрисида кўпроқ билганимиз сайин янада

кўпроқ ва кўпроқ билимларни инъом қилади. Худонинг табиати чексиз бўлганлиги учун ҳам ундан келиб чиқувчи ҳамма нарса ўз навбатида чексизликка эгадир.

Биз — бебахт инсонлар ҳамиша ташқаридан ва ич-ичимиздан қўйиладиган чеклашлар туфайли азоб чекамиз. Бизнинг ҳаётимиз қисқа ва шиддатли тарзда тез ўтиб кетувчандир. Ҳаёт — бу бизга иштирок этиш насиб бўлмайдиган концерт олдидан бўлиб ўтадиган қисқа ва машаққатли репетициядир.

Эндигина қандайдир даражада ижро этиш маҳоратига эришдик, деган пайтимизда асбобларимизни бир чеккага қўйишга бизни мажбур қилишади. Табиатимиз кўрсатиб берадиган қўлимиздан келган ишни ўйлаб кўриш, амалга ошириш ва бажариш учун шунчаки вақт етишмайди, холос. Биз ўз чекланишларимиздан юз ўгирган ҳолда чекланишлардан ҳоли бўлган Худо томон ўгирилган бир пайтимизда, қай даражада ич-ичимиздан қониққанлигимизни ҳис қиламиз. Худонинг қалбида абадийлик ҳукм суради. Унинг учун вақт ҳаракат қилмайди, балки бир жойда туради; Масиҳда бўлган инсонлар эса ўз навбатида чексиз вақт ва абадийлик

ҳазинасини Унинг билан бирга баҳам кўришади. Худо ҳеч қачон шошилмайди. У Ўз ишини бажариши керак бўлган муддатнинг ўзи йўқ. Буни англаб етганлигимизнинг ўзи бизнинг руҳимизни тинчлантиради ва таранг асаб торларимизни бўшаштиради.

Масиҳни тан олмайдиган кишилар учун вақт — очкўз ҳайвон, янги ижод фарзандлари учун эса вақт — уларнинг оёқларига сўйкалиб, ҳуриллайдиган ва уларнинг қўлларини ялайдиган ёқимтой жонивордир. Эски одамнинг душмани янги одамнинг дўстига айланади ва юлдузлар самода ҳаракатланган ҳолда Худо самимий ҳурмат-эҳтиром кўрсатадиган инсон учун кураш олиб боришади. Биз Худонинг чексизлигидан билиб олишимиз керак бўлган нарса мана шудир. Бироқ яна бир нарса ҳам мавжуд. Табиатда Худонинг инъомлари ўз чегарасига эга. Бу инъомларнинг охири бор, чунки улар яратилгандир, бироқ Исо Масиҳдаги абадий ҳаёт инъоми Худо каби чексиздир. Масиҳий Худонинг Ўзида ҳаётга эгадир

ва Худо билан бирга Унинг чексизлигини баҳам кўради. Тангри Таолода ҳамма учун ҳаёт етарли ва бу ҳаётда қувонч билан яшаш учун етарлича вақт ҳам бор.

Табиий ҳаётга тааллуқли бўлган нарса туғилишдан бошланиб, то ўлимга қадар ўз даврини ўтайди, аммо Худо берадиган абадий ҳаёт ўз-ўзига қайтиб келади ва ҳеч қачон тугамайди. Бу абадий ҳаёт эса ягона ҳақиқий Худони ва У юборган Исо Масиҳни таниб-билишдан иборатдир. Худонинг раҳмдиллиги ҳам чексиздир ва ўз айбини тан олиб, унинг азобли оғриғини ҳис қилган инсон бу сўзларнинг оддий эмаслигини билади. Азизлар, бу мавзудаги барча фикр мулохазаларингизни dilkash@najot.com манзилига йўлланг ёки www.najot.com сайтида хабар қолдиринг. Раббимиз Севгиси ва Нажоти барчангизга ёр бўлсин азизлар. Хайир, омон бўлинглар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top