3:13

Худонинг доимийлиги 2 қисм

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчилар. Худонинг буюклиги деб номланган дастурга хуш келибсиз. «Худо — ҳар доим Худо бўлган ва ҳар доим Худо бўлиб

қолаверади. Унинг ҳеч нарсаси, ҳеч бир сифати ҳеч қачон ўзгармайди». Худо Ўзи ҳақида нимаики айтган бўлса, уларнинг бирортаси ҳам ўзгарган эмас; пайғамбарлар ва ҳаворийлар юқоридан руҳланган ҳолда Худо ҳақидаги сўзлаганларидан ҳеч

бир нарса бекор қилинмайди. Худонинг доимийлиги бунга кафолат беради.

Худонинг доимийлиги агар уни инсоннинг ўзгарувчанлиги билан солиштирадиган бўлсак, ўзининг бутун бир бенуқсон гўзаллигида намоён бўлади. Худода ҳеч қандай

ўзгаришларга ўрин йўқ; инсон эса ўзгаришлардан қочиб қутула олмайди. На инсон, на унинг дунёси бир жойда ҳаракатсиз тура олмайди, балки доимий равишда ҳаракатланиб туради. Ҳар бир инсон кулиш ва йиғлаш, ишлаш ва ўйнаш учун, сўнгра эса бу тўхтовсиз даврда ўзининг кетидан келаётган бошқа инсон

учун жой бериш ва кетиш учун дунёга келади.

Бу ўзгарувчанлик қонунида баъзи бир шоирлар азобли қониқишларга эга бўлганлар ва абадий ўзгаришлар ҳақида ғамгинлик билан куйлаганлар. Инсоният дучор бўладиган икки касалликни — ўзгарувчанлик ва ўлимни завқу шавқ ва ҳажв

билан кўйлаганлардан бири Умар Ҳайём эди. «Лой билан бу қадар қўпол муносабатда бўлма, — деб насиҳат қилади у кулолга, — балки сен шунчалик эркинлик билан ишлаётган нарса — сенинг бобонгнинг ҳокидир». «Қизил мусалласни ичиш учун пиёлани кўтарганингда, — деб базмда хурсандчилик

қилаётган кишига эслатади у, — сен балки аллақачонлар ўлиб кетган гўзал бир қизнинг лабларидан ўпаётган бўлишинг мумкин».

Бу юмшоқ ҳазил билан ифода қилинган ёқимли ғамгинлик сояси Умар Ҳайём тўртликларига ўзгача гўзаллик бағишлайди. Бироқ бу тўртликлар қанчалик ажойиб бўлмасин, бу шеърият хасталикка дучор бўлган ва бу хасталик ўлимга олиб келади.

Ўзини ютиб юбормоқчи бўлаётган илондан ҳайратга тушган қуш каби, шоир ўзини, барча одамларни ва одамзоднинг ҳар бир авлодини ҳалок қилаётган душманига қойил қолади. Муқаддас Ёзувлар муаллифлари ҳам инсоннинг ўзгарувчанлигига дуч келишган, бироқ улар — забардаст кишилар бўлишган ва уларнинг сўзларида — шижоатли куч бор эди. Бу кишилар ана шу катта хасталикнинг даъвосини топишган. Улар Худо ўзгармайди, деб айтишади. Ўзгаришлар қонуни гуноҳга ботган дунёга тегишлидир, бироқ Худо доимий ва имонли кишилар Унда абадийликка эришадилар. Агарда ўзгаришлар Шоҳлик фарзандларига қарши эмас, балки

уларнинг ўзида юз бераётган бўлса, бу ўзгаришларни уларнинг ичида яшаётган Муқаддас Руҳ амалга ошираётган бўлади.

«Биз ҳаммамиз, — дейди ҳаворий Павлус, — очиқ юзимиз билан, кўзгуга қарагандай, Раббимизнинг улуғворлигига қараб турибмиз. Улуғворликдан улуғворликка ўтганимиз сари, Раббимизнинг суратига томон ўзгармоқдамиз; бу эса

Раббимизнинг Руҳи орқали содир бўлмоқда» (2 Кор. 3:18). Азизлар, бордию дастур мавзуси бўйича бирон бир савол туғилган бўлса, уни dilkash@najot.com манзилига йўлланг, ёки www.najot.com сайтига ташриф буюриб хабар қолдиринг. Раббимиз Севгиси ва Нажоти сизга ёр бўлсин. Хайир, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top