3:29

Бойлик ва садоқат ҳақида

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчилар. Ибодатга бағишланган дастурга хуш келибсиз. Азизлар, икки хўжайинга хизмат қилиш ҳақидаги оятларни эшитмаган имонли бўлмаса керак. Бундай ҳақиқатни фақат Муқаддас Каломда топса бўлади. Афсус, кўпчилик ушбу мухим бўлган ҳақиқатга унчалик ахамият бермайди. Кўпчилик ҳақиқаттан ҳам, бу дунёга ҳам Худога ҳам бир ҳилда хизмат қилишга харакат қиладилар. Афсус, биз қанчалик иродали бўлмайлик, бунинг иложиси йўқ. Бунинг исботи тариқасида, диққат эътиборингизни Муқаддас Каломдаги оятга қаратмоқчиман. Луқо хушхабарининг 16чи бобида, қуйидаги ажойиб оятларни кўриш мумкин. “«Мен сизга айтаманки, бу бевафо дунёнинг бойлигидан фойдаланиб дўст орттиринглар, токи бу бойлик тугагач, сизларни абадий маконларга қабул қилсинлар. Кичик ишда садоқатли бўлган буюк ишда ҳам садоқатлидир. Кичик ишда садоқатсиз бўлган буюк ишда ҳам садоқатсиздир.

Агар сиз бу бевафо дунёнинг бойлигига содиқ бўлмасангиз, ҳақиқий бойликни сизга ким ишониб беради? Агар бошқаларнинг нарсасига содиқ бўлмасангиз, ўз насибангизни сизга ким беради? Ҳеч қандай хизматкор икки хўжайинга хизмат қилолмайди. У ё бирини ёмон кўриб, бошқасини севади, ёки бирига ихлос қўйиб, бошқасини хор қилади. Сиз ҳам Худога, ҳам пулга бирдек сиғина олмайсиз». (Луқо 16:9-13). Азизлар, кўриб турганингиздек икки хўжайинга, яъни пулга ҳам ва Худога ҳам хизмат қилишнинг иложиси бор, лекин афсус, бундай қиладиган бўлсак, бир бирини бошқасидан кўпроқ яхши кўришни бошлаймиз, чунки пулга ҳам Худога ҳам бир хилда мухаббат қўйишнинг иложиси йўқ. Бугунги ибодатимни айнан шу мавзуга, аниқроғи, икки хўжайинга хизмат қилиш мавзусига қаратмоқчиман. Истасангиз ибодатимга шерик бўлинг, чунки биргаликда айтилган ибодат катта куч қудратга эгадир. Осмондаги Отажон, бизни севганинг нақадар ажойиб! Сен бизни шу қадар севдингки, хатто ягона Ўғлингни биз учун қурбон қилиб, бизни бу ёвуз дунёдан қутқариб олдинг. Худойим, Сен бизга буюк ҳақиқатни очиб бергансан, у ҳам бўлса, бизнинг икки хўжайинга хизмат қилолмаслигимиз. Отажон, биз бу дунёга тегишли эмасмиз, аксинча, биз Сенинг муқаддас шоҳлигинга тегишлимиз. Биз пул ва бойликнинг хизматкорли эмасмиз, аксинча, биз Сенинг танланган хизматкоралингмиз. Бизнинг хаётимиз дунёнинг бойлигига эмас, аксинча, Сен муқаддасга тегишли. Худойим, аввалам бор биз пул ва бойлик орқали эмас, биз Сенинг севгинг орқали нажотга эришдик. Худойим, Раббимиз пул деб эмас, аксинча, бизга бўлган севги туфайли қурбон бўлди. Худойим, пул ва бойликка сиғинишдан, унга сажда қилишдан бизни Ўзинг асрагин. Бунинг ўрнига онгимизни ва бойликка бўлган иштиёқимизни Муқаддас Руҳинг билан тўлдиргин. Биз бор кучимиз, бор севгимиз билан айнан Сенга хизмат қилишни истаймиз. Худойим, хаётимизни, борлиғимизни, бор вужудимизни Сенинг қўлларинга топширамиз. Хаётимизнинг энг юқори ўрнидан жой олгин. Сенинг муқаддас номинг биз учун хамиша муқаддас бўлсин Отажон. Сенинг номинг ила ибодат қилдик. Омин.

Азизлар, мен билан бирга ибодат қилганингиз учун раҳмат. Бордию сизда ҳам ибодат эҳтиёжи бўлса, бизга бу ҳақда dilkash@najot.com электрон манзилига ҳабар йўлланг, ёки бўлмаса www.najot.com сайтининг ибодат эҳтиёжлари бўлимига ташриф буюриб ҳабар қолдиринг. Биз сиз учун биргаликда ибодат қиламиз. Исмларингиз эфирга узатилмайди. Раббимиз инояти барчангизга ёр бўлсин азизлар. Ҳайир, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top