Ассалому алайкум. Сизлар билан яна суҳбатларимиз орқали учрашиб турганимдан жуда мамнунман. Агар ёдингизда бўлса, ўтган сафар аёл кундалик ҳаётида учратиши мумкин бўлган нарсалар унга Худо билан муносабатини эслатиб туриши ҳақида суҳбатлашган эдик. Ростдан ҳам ҳар кун кўрадиган нарсаларимиз бизга Худо йўлида қандай яшашимиз кераклигини ўргатади. Ўтган сафар ўчирғич, совун, олов, ям-яшил ўт ва ўрилган сочлар ҳақида гаплашдик. Ўчирғич — бизга қилган гуноҳларимизни Худонинг олдида тан олишни эслатади. Шундай қилсак, Худо гуноҳларимизни ўчирғич билан ўчириб ташлайди. Совун эса юрагимизни эслатади. У баъзида ташвиш туғдирадиган ҳислар билан бизни безовта қилади. Шунинг учун ҳам кўпинча юрагимизга қараб эмас, ақлимизга таяниб иш тутишимиз керак.
Юрагимиздаги ғуборларни, турли хил ёқимсиз ҳис-туйғуларни Худонинг олдига олиб келишимиз керак. Олов эса ичимиздаги ғазаб ва жаҳлни эслатади. Жаҳл билан яқин муносабатларни бузишимиз, бармод қилишимиз ҳеч гап эмас. Шунинг учун ҳам жаҳлингиз чиққанида ёрдам учун Худога боринг. Ям-яшил ўтлар эса ичимиздаги ҳасадгўйликни эслатади. Агар сизни баъзан-баъзан мана шундай ҳис безовта қилса, дарров Худо олдига келиб, Унинг сизга берган нарсалари учун ташаккур билдиринг. Худо сизни бошқалардан кам яхши кўрмаслигини ўз-ўзингизга эслатинг. Ўрилган сочлар эса қалбимиз дўстга муҳтожлик сезиб, уни атрофимиздагилардан тополмасак, Раббимиз Исога келишимиз кераклигини эслатади. Чунки фақат У бизнинг энг ишончли ва садоқатли дўстимиз бўла олади.
Бугун қўшимча қиладиган белгилардан яна бири бу капалак. Жуда чиройли мавжудод тўғрими? Шу чиройли мавжудод бизга ичимизда турли хил туйғулар капалакдай ичимизни қитиқлаётган пайтида, турли-хил туйғулар исканжасида ўзимизни ёмон ҳис қилсак, нима қилишни билмай қолсак, қўрқсак доимо Худога ишонишимиз мумкинлигини эслатади. Ичимизда турли хила ҳис-туйғу деб аталмиш капалаклар безовта қилганида Худо доимо сизга ғамхўрлик қилиши ҳақида ўйланг.
Болалигимда бувининг уйларига бориб, лейкада гулларга сув қуйишни яхши кўрардим. Бу нарса менга ўша ёшлик ҳотираларимни эслатади. Худо ҳақида яхши билиб олганимдан кейин эса, унинг қадри яна ҳам ошди. Энди ҳар сафар уни кўрсам, фақат ёшлик ҳотираларим эмас, қалбимни озиқлантириб туришим кераклигини ҳам эслайман. Кўпроқ Худо билан бирга вақт ўтказишим кераклиги ёдимга тушади. Агар Худодан юрагимиз учун керакли озуқани олиб турмасак, ҳаёт ташвишлари бизни турли томонларга улоқтиради.
Фарзандингизни чўмилтираётганида ванначаси ичига резинка ўрдакча қўйиб қўйгандирсиз. Сув ичида унинг чайқалиб туриши болакайларга жуда ёқади. Сувнинг кичик тўлқинлари бу ўрдакчани турли томонга бошлайди. Мен ҳам фарзандларимни чўмилтриганда уни тоғорачаларига солиб қўярдим. Энди бу ўрдакчани кўрсам, ҳаётимда бўлаётган воқеалар ҳаёлларимни, ҳисларимни ҳар тарафга ирғитганида, Худо менга ёрдам бера олишини эслатади.
Азизлар менинг бу кундалигим сизлар учун ҳам фойдали бўлади деган умиддаман. Биз аёллар билиши керак бўлган ҳар қандай мавзуни сиз бизнинг www.najot.com ва dilkash@najot.com сайтларимиздан топасиз.