3:37

Худонинг ҳар ерда ҳозирлиги 1 қисм

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчилар. Бугун сизлар билан Худонинг ҳар ерда ҳозирлиги ҳақида сўз юритамиз. Ҳузур сўзи албатта, “шу ерда”, “…га яқин”, “… билан ёнма-ён” деган маъноларни билдиради. “Худо ҳузурининг намоён бўлиши” — бу ҳар ерда Унинг ҳозир бўлиши демакдир. Худо ҳамма ерда, ҳамма нарсага яқин, ҳамма нарса билан ёнма- ёндир. Худонинг ҳар ерда ҳозирлиги ҳақидаги таълимотчалик шу қадар аниқ ва тушунарли бўлган ҳақиқатлар Муқаддас

Ёзувларда жуда камдир. Бу ҳақиқат ўз тасдиғини топган Муқаддас Китоб сатрлари шу қадар аниқ-равшанки, уларни нотўғри тушуниш учун анча-мунча саъй-ҳаракат қилиш керак бўлар эди. Бу сатрларда Худо Ўзи яратган ҳамма нарсада ҳозир

эканлиги, инсонга Унинг ҳузуридан яшириниш учун самода ҳам, ерда ҳам ва дўзахда ҳам жой йўқ эканлиги ҳақида гапирилади.

Муқаддас Ёзувларнинг таълим беришича, Худо бир вақтнинг ўзида жуда олисда ҳам, яқинда ҳам бўла олади ва одамлар Унда ҳаракат қиладилар, ҳаёт кечирадилар ва мавжуддирлар. Бу сатрлар Худонинг ҳар ерда ҳозирлигини тан олишга бизни

мажбур қилади ва Унинг ҳақидаги бошқа ҳақиқатларни ҳам тушунтириб беради.

Мисол учун, Муқаддас Ёзувларда Худо чексиз деб айтилади. Бу нарса Унинг борлиги чегара билмайди, деганидир. Шунинг учун, Худонинг ҳозирлиги ҳам чегарасиздир; У ҳамма ерда бор. Худо Ўз чексизлиги билан Ўзининг чегарага эга бўлган мавжудотларини ўраб олади ва уларни Ўзида тутиб туради. Унинг ҳузурисиз бирор нарса мавжуд бўлиши мумкин бўлган жойнинг ўзи йўқ.

Худо — бу балиқ учун денгиз ва қуш учун ҳаво зарур бўлгани каби, биз учун яшаб турган атроф-муҳитдир. “Худо — ҳамма нарса устида, ҳамма нарса тагида, ҳамма нарсанинг ташқарисида, ичида, бироқ таркибида эмас; ташқарида, бироқ

чиқиб кетмаган; юқорида, аммо юқорига кўтарилмаган; пастда, бироқ туширилмаган; бош бўлган ҳолда, бутунлай юқорида; бутунлай пастда, қўллаб-қувватлаган ҳолда; бутунлай ичкарида, тўлдирган ҳолда”. Худо Ўз Борлиғи ичида ҳозир эканлигига бўлган ишонч якка ҳолда бўлиши мумкин эмас. Бу ишонч кўпгина имон-эътиқод мушоҳадалари доирасида амалий қўлланилиши мумкин ва баъзи бир эътиқод муаммоларига, мисол учун, дунё табиати муаммосига бевосита таъсир кўрсата олади. Деярли ҳар бир давр ва деярли ҳар бир маданиятнинг мушоҳадали кишилари бу дунёнинг нимадан иборат эканлигини ҳақидаги савол устида

фикр-мулоҳаза юритганлар.

Бу дунё ўз-ўзидан мавжуд бўлган моддий дунёми ёки кўринмас кучлар ёрдамида ҳаракатга келтириладиган руҳий дунёми? Бу саволга жавобни ҳамма нарса

бир-бири билан узвий боғлиқ бўлган тизимнинг ўзидан топиш мумкинми, ёки у бирор-бир сир остига яширинганми? Бу мавжудлик оқими ҳақиқатан ҳам ўз-ўзидан бошланиб, ўз-ўзида тугармикан? Ёки Унинг манбаи баландликлардан юқори ва

қаердадир, баландликлар ортидамикан? Азизлар, бордию сизларда бирон бир савол ёки фикрингиз бўлса, уларни dilkash@najot.com манзилига йўлланг, ёки бўлмаса www.najot.com сайтига ташриф буюриб хабар қолдиринг. Раббимиз Севгиси ва Нажоти сизга ёр бўлсин. Хайир, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top