3:05

Худонинг мархамати

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчилар. Худода раҳмдиллик ва марҳамат биргадир; бироқ улар бизга намоён бўлган пайтда, бир-бири билан ўзаро боғлиқ, аммо бир-бирига ўхшамайдиган иккита турли хил хусусият эканлигини кўриш мумкин. Раҳмдиллик — бу инсоннинг азоб-уқубатини ва гуноҳини

солиштирувчи Худонинг меҳрибонлигидир, марҳамат эса — бу инсон вазифалари ва камчиликлари томон йўналган Худонинг меҳрибонлигидир. Худо айнан Ўз марҳаматига кўра хизматларни улар аввал мавжуд бўлмаган жойларда

тайинлайди ва қарз аввал бўлган жойда энди йўқ, деб айтади. Марҳамат — бу Худога муносиб бўлмаган кишиларга мурувват кўрсатишга имкон берувчи Унинг эзгу хоҳиш- иродасидир.

Худо табиатида азалданоқ мавжуд бўлган бу эркин принцип бахтсизларга ачиниш, айбдорларга шафқат кўрсатиш, ғарибу бечораларни самимият билан қабул қилиш ва одилона ҳукм қилинганларга мурувват кўрсатишга мойиллик сифатида

намоён бўлади. Мана шу принципнинг амалга ошиши туфайли биз гуноҳкор одамлар нажотга эришиш ҳамда самога бориш имконини оламиз ва асрлар давомида Худонинг Исо Масиҳдаги улуғвор меҳрибонлигини кўришимиз мумкин.

Худо — ўзгармас Худо бўлганлиги учун, биз абадий устунликка эга бўламиз.

Шунинг учун ҳам Худо бизга ўз ҳибсхонамизда бошимизни мағрур кўтаришга, маҳбуслик кийимларимизни шоҳона кийимлар билан алмаштиришимизга

ёрдам беради ва бутун умримиз давомида Унинг ҳузурида нон ейишимизга имкон яратади. Марҳамат Худо қалбининг туб-тубидан, Унинг эзгуликка

тўлиб-тошган муқаддас борлиғи қаъридан келиб чиқади; Худонинг марҳамати одамларга хочга михланган ва қайта тирилган Исо Масиҳдир. Худонинг марҳамати ва гуноҳларнинг ювилиши ҳақида ҳаммадан кўра кўпроқ гапирган ҳаворий

Павлус Худонинг марҳаматини ҳеч қачон хочга михланган Худо Ўғлидан ажратмайди. Павлуснинг таълимотида улар биргаликда, азалдан мавжуд бўлган ягоналикда ва бир-биридан ажралмаган ҳолда эсга олинади.

Бу мавзу ҳаворий Павлуснинг Эфесликларга Мактубида янада тўла-тўкисроқ ва ёрқинроқ ифода этилган:

«Бизни мурувватига сазовор билиб, Исо Масиҳ орқали Ўзига ўғил қилиб

олишга азалдан қарор қилди. Илоҳий меҳр-шафқатнинг донғи чиқсин деб Худо севикли Ўғлини юбориб, бизга иноят қилди. Унинг Ўғли эса қонини тўкиб, бизнинг гуноҳларимизни ювди. Худонинг бу чексиз инояти туфайли биз барча айбу

гуноҳларимиздан фориғ бўлдик» (Эфес. 1:5-7).

Азизлар, бордию сизларда бирон бир савол ёки фикрингиз бўлса, уларни dilkash@najot.com манзилига йўлланг, ёки бўлмаса www.najot.com сайтига ташриф буюриб хабар қолдиринг. Раббимиз Севгиси ва Нажоти сизга ёр бўлсин. Хайир, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top