3:43

Худонинг муқаддаслиги 1 қисм

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчилар. Само хоҳиш-иродасидан ажралиб қолиш туфайли биз кечирган маънавий зарба бизга танамизнинг ҳар бир бўлагини

шикаслантирувчи жароҳат етказди. Ўзидаги айбу нуқсонларни тўсатдан англаб етиш осмондан тушган зарбадек, Худонинг муқаддаслиги ҳақидаги жамики қарашлари тубдан ўзгарган бир пайтда титраб-қақшаётган Ишъайё қалбини пораканда қилди. Унинг оғриқдан; «Ҳолимга вой! Чунки менинг оғзим нопок

бўлса ҳам, кўзларим Подшоҳни — Қодир Оллоҳни кўрди» (Ис.6:5), — дея янграган ҳайқириғи Худонинг муқаддас поклигини хаёлий нигоҳ билан кўрган бир пайтда, ўзининг аввал яширин бўлган бутун борлиғи кўз ўнггида намоён бўлган ҳар бир

инсоннинг ҳис-туйғусини ифода қилади. Бундай ҳолат кучли таъсирчан руҳий кечинма бўлмаслиги мумкин эмас.

Биз ўзимизни то Худо кўргандек кўра олмас эканмиз, бу нарса у ёки бу ҳолда шинам ҳаётимизга зарар етказмаса, атрофимизни ўраб турган нарсалар ҳақида ҳавотирланмаймиз. Биз нуқсонли ҳаёт кечиришга ўргандик ва унга қандайдир

табиий ҳамда ўз-ўзидан тушуниш мумкин бўлган нарса сифатида қарашга одатландик. Биз ўз устозларимиздан барча ҳақиқатларни, ёки сиёсатчиларимиздан содиқликни, ёҳуд сотувчиларимиздан виждонлиликни, ёки дўстларимиздан тўла

ишончни топа олмаётганлигимиздан таъбимиз хира бўлмайди. Яшашни давом эттириш учун биз шундай қонунлар яратамизки, улар бизни бошқа одамлардан ҳимоя қилади ва ҳамма нарсани ўзгаришсиз, аввалги ҳолича қолдиради.

Бу сўзларни ёзган одам ҳам, уларни ўқиган одам ҳам Худонинг муқаддаслигига баҳо бера олмайди. Бизнинг буюк ҳасталигимизга шифо берувчи ҳақиқатнинг ширин сувлари оқиб ўтадиган янги зовур ақл-идрокимиз қумликлари орқали

ковланиши керак, деб айтиш мумкин. Биз бенуқсон ва пок бўлган бирор кимса ёки бирор нарса ҳақида ўйлаб туриб, кейин эса бу тушунчани ўзимиз тасаввур қила оладиган даражадаги юксакликка кўтарган ҳолда Илоҳий муқаддасликнинг асл

маъносини англаб етолмаймиз. Худонинг муқаддаслиги — бу фақатгина биз билган энг яхши нарса эмас, балки чексизликка қадар мукаммаллашиш демакдир. Биз Худонинг муқаддаслигига ўхшаш бўлган ҳеч нарсани билмаймиз. У ҳамма

нарсадан ажралиб туради, у мукаммалдир, у тенгсиздир, у эришиб бўлмас ва ақлга сиғмасдир. Табиий одам бу муқаддасликни кўра олмайди.

Бу киши эҳтимол, Худонинг қудратидан қўрқар ва Унинг донишмандлигидан таажжубга тушар, бироқ у Худонинг муқаддаслигини тассаввур ҳам қила олмайди. Фақат Муқаддас бўлган Зотнинг Руҳигина инсон руҳига муқаддаслик ҳақидаги билимни бериши мумкин. Электр токи фақатгина ўтказгич орқали ўтгани каби, Руҳ ҳақиқат орқали ўтади ва У инсон қалбини ёритишдан олдин унинг онггида

маълум миқдорда бўлсада ҳақиқатни кўриши керак. Имон ҳақиқатнинг овозини эшитгач уйғонади,, бироқ у бошқа товушларга жавоб бермайди.

Азизлар, бордию сизларда бирон бир савол ёки фикрингиз бўлса, уларни dilkash@najot.com манзилига йўлланг, ёки бўлмаса www.najot.com сайтига ташриф буюриб хабар қолдиринг. Раббимиз Севгиси ва Нажоти сизга ёр бўлсин. Хайир, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top