Ассалому алайкум азизлар. Агарда атрофга боқсак, миллионлаб одамларнинг Масиҳни танимаслигини кўрамиз. Шифохоналарга борсак, кўп сонли одамларнинг Масиҳни танимасдан ўлиб кетаётганини кўрамиз. Соҳил бўйига, майдонларга боринг, у ерда Масиҳ ва Унинг Хушхабари ҳақида ҳали бирон марта ҳам эшитмаган одамларни учратасиз. Исо шогирдларига Буюк Топшириқ ҳақида гапирганида, У уни пишиб етилган катта экин майдонига таққослаган эди. У яна ишчиларнинг камлигини ҳам қўшиб қўйди (Матто 9:37).
Кўпчилик масиҳийлар бу катта муҳтожликни тан олмайдилар. Баъзилари ҳатто жонларни қутқариш бизнинг ишимиз эмас, дейишади. Баъзиларини эса одамларни қандай забт этишни билмаслик ёки қўрқув тўхтатиб қолади. Шундай бўлса ҳам, ўрим-терим Хўжайини ишчиларига бошқа пайтлардагига қараганда анча яқинлашиб қолди. У ҳар куни чақиради ва сўрайди: «Ким Мен учун боради? Ким тавба қилмаганга бориб, Менинг у учун қурбон бўлганимни айтади? Ким юришим учун Менга оёқ, гапиришим учун оғиз бўлади?»
Фаришталар бу ишни қилиш учун рози, лекин бу иш учун Худо уларни танламади. Унинг иродаси – бу ишда одамлардан фойдаланиш. Имоним комилки, агарда ҳар бир масиҳий хушхабарчиликка берилганида, кўпчилик Масиҳни танимасдан ўлиб кетмасди, дунёда ҳам масиҳийлар кўпроқ бўларди.
Масиҳнинг амри фақатгина битта халқ учун берилмаган. У бутун дунё учун берилган. У бутун халқлар учун берилган. У ўз ичига ернинг барча чеккаларини олади. Масиҳнинг бизга берган топишириғи шубҳасиз кичкина эмас. У ҳатто биз тасаввур қилганимиздан ҳам буюкроқ. Биз Масиҳга келаётган кўпчилик одамлар ҳақида эшитамиз. Бугунда ер юзида миллионлаб одамлар Унга ҳамду сано айтишади. Биз Унга мана шу ажойиб иш учун миннатдорчилик билдирамиз. Аммо ердаги аҳоли тез ўсяпти. Бу дегани, экин майдони ҳам кенгайишда давом этаяпти. Биз эса ҳалок бўлаётган дунёга ёрдам бериш илинжида қайғурамиз. Менимгча бизнинг йиғим-теримдаги ишимиз тоққа қараб тош отгандай, ёки денгизга челак билан сув қуйгандай гап. Лекин шахсан ҳар биримиз, атрофдаги ҳалок бўлаётган жонларга нисбатан жавобгарлик ҳиссига эга бўлган хушхабарчи бўлганимизда, натижасини кўрамиз.
Келинглар ҳосил Эгасига ибодат қилиб, ишчи юборишини сўрайлик. Ибодат қилганимизда эса, бундай деб жавоб беришга тайёр бўламиз: «Раббим, мана мен, мени юборгин». Агарда буни қилсак, Масиҳ билан ҳамкорлик қилишнинг қувончини ҳис қиламиз. Асосий хизмат Жамоатда кимгадир берилганлиги ҳақиқат (Эфесликларга 4:11). Аммо шахсий хушхабарчилик – бу барча имонлилар учундир. Кимдир шундай деган экан: «Шахсий хушхабарчилик – бутун Жамоатнинг бутун дунё учун бутун ишидир». Биз юқоридан туғилганмиз. Биз энди ўзимизга тегишли эмасмиз. Келинглар бутунлай ўзимизни Раббимиз ва Эгамизга топширайлик.
Азизлар, ушбу туркумдаги хикояни электрон шаклига эга бўлишни истасангиз, www.najot.com сайтимизга ташриф буюринг. У ерда сиз нафақат қизиқарли, балки, фойдали хикояларни кўчириб олишингиз мумкин. Бордию фикр-мулоҳазаларингизни билдирмоқчи бўлсангиз, dilkash@najot.com электрон манзилига мактуб йўлланг. Хайир, омон бўлинг азизлар.