Ассалому алайкум азизлар. Инсон ҳамиша ўз шахсиятига, бетакрорлигига ва ноёблигига эга бўлишни истайди. Америкалик Франциялик деб аталишни истамайди. Британия фуқароси немис деб аталишни истамайди. Америкалик бўлса улардан бири ҳисобланишни хоҳламайди. Ҳамма ерда одамлар ўзининг ноёблиги ва ўзлиги билан ғурурланишади. Бу яхши. Масиҳнинг хизматчилари сифатида биз, одамларга Худо қандай қараса биз ҳам шундай қарашимиз керак.
Худонинг севгиси ҳамма нарсани ёпади. У бутун оламни севди! Бу демак, ирқлар, тиллар ва тери рангидан қатъий назар барча халқларни. Муқаддас Руҳ, Масиҳ ҳақида гувоҳлик беришга куч бериш учун шогирдларнинг устига тушиб келадиган куни, ҳар хил миллат одамлари Қуддусга йиғилган эди. Улардан ҳар бири ўз тилларида Худони олқишлаётган шогирдларни эшитди (Ҳаворийлар 2:1-12).
Исроил давлат сифатида дунёда ноёб мавқени эгаллади. Муқаддас Китоб даврида Исроил ахборот йўллари ўтувчи дунёнинг марказий қисмини эгаллаши белгиланган эди. Кўп мамлакатларнинг кемалари шу кичкина давлатнинг атрофида денгиз саёҳати ўтказардилар. Бу эса Хушхабарнинг бутун ер юзига тарқалишига имкон берарди. Худонинг кўз ўнгида барча халқлар баравар. Осмонда ҳар хил миллат одамлари ўз тилларида Худога ҳамду-сано айтиб улуғлашади. Бу тўғрида ҳаворий Юҳаннога ваҳий берилган эди (Ваҳий 7:9).
Нажот берувчи Исо, мени ҳам сизни ҳам, миллатимиздан қатъий назар қутқарди. Биз бир-биримиздан фарқ қиламиз, ҳар хил овқатлар еймиз, ҳар хил гаплашамиз. Кийим кийишда ҳам бир-биримиздан фарқ қиламиз. Лекин Исо бизни бир бутун қилади. Муқаддас Руҳ бизни бирлаштиради.
Баъзи бир жойларда масиҳий бўлганидан сўнг, масиҳий исм олиш тажрибасини қилади. Аммо исмни ўзгартириш ҳаётни ўзгартиришни билдирмайди. Масиҳ бизни исмларни ёки уларнинг ҳаёт тарзини ўзгартириш учун юбормади. У уларнинг ҳаёти ўзгариши учун, бизни улар билан масиҳий ҳаётимизни, ишончимизни бўлишишга юборди. Филипни саҳрога етаклаган Ўша Руҳ (Ҳаворийлар 8:9), Павлусни Европага етаклади (Ҳаворийлар 16:6-9).
Эллигинчи Куни шогирдларнинг устига келиб тушган Ўша Руҳ (Ҳаворийлар 2:4), Корнилийнинг хонадонига ҳам тушди (Ҳаворийлар 10:45). Агарда биз одамларга Худонинг кўзи билан қарасак, Худо одамларга тенг муносбатда бўлишини англаймиз. Биз ирқ ва тери ранги тўсиқларини бартараф қила оламиз. Ундай бўлса Худо бизни нафақат оиламизда ёки мамлакатимизда, балки биздан жудаям фарқ қилувчи бошқа одамларнинг орасида ҳам ишлатиши мумкин.
Азизлар, ушбу туркумдаги хикояни электрон шаклига эга бўлишни истасангиз, www.najot.com сайтимизга ташриф буюринг. У ерда сиз нафақат қизиқарли, балки, фойдали хикояларни кўчириб олишингиз мумкин. Бордию фикр-мулоҳазаларингизни билдирмоқчи бўлсангиз, dilkash@najot.com электрон манзилига мактуб йўлланг. Хайир, омон бўлинг азизлар.