Ассалому алайкум азизлар. Дунёда дин кўп. Ривожланаётган мамлакатларнинг ҳар бир қавми ёки ҳар бир қисми ўзининг шахсий динига эга. Бу эса албатта Масиҳ учун одамларга эришишимизда катта тўсиқ бўлади. Биз бу сўзларни кўп эшитамиз: «Мен аждодларимнинг динини ташлаб кетолмайман. Мен уларнинг урф-одатларига риоя қилишим керак. Масиҳийлик менинг халқим учун ёт. Мен унга эътиқод қилолмайман». Сиз шундай тўсиқ олдида нима қилган бўлар эдингиз?
Биринчидан ҳаётингиздаги ўзгаришларни кўришига у одамга имкон беринг. Худо уларни севишини айтинг. Улар билан гап талашманг. Ҳаворий Павлуснинг нима деганини эсланг. У ҳам улар каби фикрлади. Унда ҳам отасининг эътиқоди бор эди. У оиласининг барча урф-одатларига берилган ва уларни чин қалбдан бажарар эди. У Исо ҳақида гапирган барча, аёллару эркакларни ва болаларни тутиб олиб зиндонга ташларди. Масиҳийлик у учун қандайдир янги, унинг маданиятига ва оталарининг эътиқодига бутунлай қарама-қарши бўлган нарса эди.
У ҳатто бир неча хушхабарчининг қатл этилишида ҳам иштирок этган (Ҳаворийлар 8:1-3). Исо билан учрашгач у аввал ишонган ҳамма нарсани ташлашга тайёр эди.
Ҳаворийлар 8:9-оятда биз ҳаммани ўзининг сеҳргарлиги билан ҳайратда қолдириб юрган Симон номли одам ҳақида ўқиймиз. Унга ўхшаш ўз диний тажрибасида кучли бўлган инсонларни кўрганман. Уларга буюк инсонлар каби қарашган.
Уларнинг маслаҳатисиз ҳеч бир байрам, экин, йиғим-терим, ҳеч бир тўй, жоназа ўтказилмас эди. Аммо улардан баъзилари Исони Қутқарувчим деб қабул қилишган ва уларнинг ҳаётлари тубдан ўзгарган. Улар ўзларининг барча бутларини ёқиб юбориб, барча жодугарликларини ташлаганлар. Буни қилиш учун уларни ҳеч ким мажбурламади. Улар буни фақат Исони топгани учун қилишди.
Хушхабарнинг кучини синдира оладиган ҳеч бир тўсиқ йўқ. Гувоҳлик беришда бўшашманглар. Масиҳнинг сиз учун нима қилганини бўлишишга қўрқманглар. Раббингиз то абад Ўшадир. У шундай деди: «Менга осмонда ҳам, ерда ҳам бутун ҳокимият берилгандир… шунинг учун бориб…». Ҳатто ўлим ва дўзах ҳам Хушхабарнинг тарқалишига тўсиқ бўла олмайди.
Рим империяси шундай қилмоқчи бўлди, лекин мағлуб бўлди. Хушхабарнинг тарқалишига тўсқинлик қила оладиган ҳеч бир диний тўсиқ йўқ! Биз ўзимиз буни қила олмаймиз, лекин бизнинг ичимиздаги Муқаддас Руҳ буни қила олади!
Азизлар, ушбу туркумдаги хикояни электрон шаклига эга бўлишни истасангиз, www.najot.com сайтимизга ташриф буюринг. У ерда сиз нафақат қизиқарли, балки, фойдали хикояларни кўчириб олишингиз мумкин. Бордию фикр-мулоҳазаларингизни билдирмоқчи бўлсангиз, dilkash@najot.com электрон манзилига мактуб йўлланг. Хайир, омон бўлинг азизлар.