Ассалому алайкум азизлар. Агарда биз Масиҳга одамларни олиб келаётган бўлсак, Хушхабарни бўлишишимиз учун ҳар хил ёндашишлар зарурлигини тушунишимиз керак. Биринчидан, бизнинг сўзларимиз ва ҳаракатларимиз тирик бўлиши керак. Иккинчидан, хушхабарчиликнинг суҳбатдошингизга қизиқарли бўлган томонларидан бошлашингиз ва табиий бўлишингиз керак.
Исо самариялик аёлни, худди ёрдамга муҳтож саёҳатчидек Ўзига жалб қилди. Ҳатто ўша гуноҳкор аёл ҳам Исога ўзининг катта ёрдамини берди. Унга ёрдам бериш учун Исо Ўзини ҳаддан ташқари муқаддасман деб мақтанмади. Аксинча У унга деди: «… Менга сув бер» (Юҳанно 4:7). Менинг юртимда бундай ёндашишлар саёҳатчининг ёки дарвешнинг ёндашиши деб аталади.
Шундай бўлса ҳам, Исо шундай табиий ёндашиш усулини ишлатиб туриб, аёлнинг ички муҳтожлигини тўлдира олди. У унга тирик сувни берди. Қадимги Аҳдда Иброҳимнинг қули ҳам, қудуқ ёнида ушбу сўзларни Роҳилага айтганида, ўша усулни ишлатган эди: «кўзангдан озгина сув бер» (Ибтидо 24:17).
Мен кўп давлатларда бўлмаганман. Лекин бўлган жойларимда, сездимки, одамлари муҳтожларга ёрдамлашишни жуда ёқтиришади. Агарда кимгадир, сизга озгина ёрдам беришига имкон берсангиз, у жон деб сиздан хушхабарни эшитади.
Ҳаворий Павлус табиий ёндашишни ишлатди. У Афинага келганида, бутун шаҳар бутларга тўлиб кетганидан жуда сиқилган эди. Шунда Худо унга донолик берди ва у афиналиклар нуқтаи назаридан гапирди. У шундай деди: «Эй афиналиклар! Мен сизларни ҳар жиҳатдан жуда диндор кўряпман. Чунончи, кезиб-кезиб, азиз жойларингизни кўздан кечириб, «НОМАЪЛУМ ХУДОГА БАҒИШЛАНГАН» деб ёзилган бир қурбонгоҳга ҳам дуч келдим. Худди сизлар билмай сиғинаётган Худони мен сизларга маълум қилмоқчиман» (Ҳаворийлар 17:22-23). Павлус уларнинг ҳаёти ҳақида суҳбатлашишдек оддий усул билан уларнинг диққатини жалб қила олди.
Ҳатто улар бутпараст бўлишларига қарамай, бутларга сажда қилишдан қочган ҳолда Хушхабарни етказа олди. Бунинг натижаси сифатида улардан баъзилари унга келиб қўшилди ва тавба қилишди (Ҳаворийлар 17:34). Тасаввур қилинг Павлус бундай деса: «Сизлар гуноҳкорсизлар, дўзахга кетяпсизлар. Бутпарастлар ҳеч қачон Худони кўрмайдилар». Агарда у шундай қилганида жавоб умуман бошқача бўлар эди.
Балки ўша куни ҳеч ким тавба қилмас эди. Уларнинг Исо ҳақида сизга қандай айтганларини эсланг. Ўша одам ҳақиқий ёндашишдан фойдаландимикин? Биз салбий ёндашиш орқали одамларга эриша олмаймиз. Биз уларга ўхшашликка ҳаракат қилиб, табиий ва ижобий бўлишимиз керак.
Азизлар, ушбу туркумдаги хикояни электрон шаклига эга бўлишни истасангиз, www.najot.com сайтимизга ташриф буюринг. У ерда сиз нафақат қизиқарли, балки, фойдали хикояларни кўчириб олишингиз мумкин. Бордию фикр-мулоҳазаларингизни билдирмоқчи бўлсангиз, dilkash@najot.com электрон манзилига мактуб йўлланг. Хайир, омон бўлинг азизлар.